«Internet-banking» тизимидаги «Ipak Yuli Mobile for Business» мобил иловасидан фойдаланиш Қоидалари. Мундарижа:

Similar documents
ИНТЕРНЕТ БАНКИНГ хизматини ишга тушириш ва бу тизимда ишлаш бўйича

ANSYS 15.0 дастурий комплексида деталларни мустаҳкамликка текшириш учун чекли элементлар усулини қўллашнинг умумлашган алгоритими.

ФЕРМЕРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА МОЛИЯВИЙ АСОСЛАРИ

МАВЗУ: ХОДИМЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ.

Тренер: Тошкент Молия институти профессори Аюпов Равшан Хамдамович

Тенг ҳуқуқли иштирок. Ногиронларнинг сайлов ва сиёсий жараёнлардаги иштирокини таъминлаш йўллари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА СТАТИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ

Кириш қисм. Жамоатчилик Асосидаги Реабилитация (ЖАР) бўйича йўриқнома ЎЗБЕКЧА. ЖАР жадвали ДАРОМАД ОЛИШ ҚУДРАТНИ ОШИРИШ САЛОМАТЛИК ТАЪЛИМ ИЖТИМОИЙ

*Юнусов А.Ғ, **Мамаев Ғ. *катта ўқитувчи, Тошкент автомобиль - йўллар институти. **ассистент, Жиззах политехника институти

UZDOC 2.0. Тошкент шахридаги семинар-тренинг.

ИСЛОМ КАРИМОВ АСАРЛАРИДА БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ДОИР ҚАРАШЛАР

Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ Б. MАМАТҚУЛОВ, Д.

«Туризм операторлик хизматини ташкиллаштиришнинг асослари»

Суҳбат қуйидаги саволлар асосида олиб борилади:

УЎК: Юлдашев Ғулом, Исағалиев Муроджон Биология фанлари БИОСФЕРАДА ОРГАНОГЕН ЭЛЕМЕНТЛАРНИ ЭВОЛЮЦИЯ ЖАРАЁНИДАГИ ДИНАМИКАСИ ВА КОРРЕЛЯЦИЯСИ

Самарқанд вилоятида Ялпи ҳудудий маҳсулот таркиби

Қирғиз Республикаси, Боткен тумани, Зардоли қишлоғи

Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.

ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ АХБОРОТ СОАТЛАРИ

Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.

Фан дастури Ўзбекистон давлаи жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.

БИЗ КИММИЗ? ЁХУД ФОРМАТДАН ТАШҚАРИ СУҲБАТ 253/ интернет-газета 1

Дурматли проф йил 19 сентябр соат 1500да Тошкент тиббиёт академияси 5-ТТЖининг мажлислар залида ректорат кенгаши утказилади. Кун тартиби: 1.

Н г «CENTRAL ASIA : ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ» XI ХАЛКДРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ II II Л<!

- Borders with Republic of Kyrgyzstan, Republic of Tajikistan, Tashkent, Andijan and Fergana;

УМУМЕВРОПА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИГА (CEFR) АСОСЛАНГАН ИНГЛИЗ ТИЛИНИ БИЛИШ ДАРАЖАСИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАСНИФИ

ЭГИЛМАГАН, БУКИЛМАГАН, СИНМАГАН!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ

MARHAMATSIZ TOMOSHABINLAR

ХДММАБОП ИНГЛИЗ ТИЛИ ENGLISH FOR EVERYBODY

РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВЛ МАЪРИФАТ КЕНГАШИ МИЛЛИЙ ГОЯ ВА МАФКУРА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ УЗБЕК ШЕЪРИЯТИ УЗБЕКСКАЯ ПОЭЗИЯ THE UZBEK POETRY,

Handling Transfers in Travel Booster

(1) Hang gliding Recreational Flight Instructor

CIVIL AVIATION PUBLICATION CAP 00 GENERAL

AIRLINE BUSINESS ON THE WEB AND CHALLENGES FOR AIRLINES IN SRI LANKA

Thematic Challenge #1 10,000 Steps to Fly with Singapore Airlines Challenge Frequently Asked Questions (FAQs)

Arkadelphia Daughters of the American Revolution records OBU.0052

Mr. Leslie Rogers Administrator, FTA Region IX 201 Mission Street, Suite 1650 San Francisco, CA by

Meritage Napa Valley Meeting Diagrams & Capacity Charts

Meeting Diagrams & Capacity Charts

This AD revises AD , Amendment (76 FR 70046, November 10, 2011).

Zagreb, 2014.

Sardar Patel National Highways Modern Dharmshala

Aviation Maintenance Technology

SYLLABUS. EASA 1321/2014 Part-M - ADVANCED (FLY Course code: 005-C-A) Issue of 01/02/2018 FLY EN

THE STRENGTHS OF PROMOTION STRATEGIES IN PUBLIC RELATIONS OF SOLO PARAGON LIFESTYLE MALL IN HANDLING KARTINI EVENT

SEZONA 2017/18 SUPERLIGA I 1. LIGA SENIORI SUPERLIGA I 1. LIGA SENIORKE OSTALA DOMAĆA NATJECANJA EUROPSKA KUP NATJECANJA REPREZENTACIJA HRVATSKE

City of Rockingham. Secret Harbour Surf Life Saving Club Redevelopment Project

Railway-Highway Crossing at Grade Regulations: Guidelines for British Columbia s Provincial Heritage Railways

Crystal City Block Plan #CCBP-G-1 Long Range Planning Committee. January 29, 2018

Song Rui Tourism Research Center, Chinese Academy of Social Sciences March 7, 2018, Berlin

NCAR PART-M Continuing Airworthiness Requirements

Table 1 to Paragraph (c) of This AD--Affected Airplane Models

Community Links. Subject Guide Selected Resources. I. Gallipolis City Government. Gallia County Government

Toronto and East York Community Council. Acting Director, Community Planning, Toronto and East York District

PEDESTRIAN ONLY TRAFFIC SIGNALS.

For personal use only

CUSTOM SELECT RANCH HOMES

City of Westminster TRAFFIC MANAGEMENT ORDER. WCC 2013 No. 36. The City of Westminster (Waiting and Loading Restriction) (Amendment No.

House Prices and Time-to-Sale in the West of Scotland

[Docket No. FAA ; Product Identifier 2016-NM-003-AD; Amendment ; AD ]

Air India Ticketing procedures

[Docket No. FAA ; Product Identifier 2016-NM-003-AD; Amendment

City of Westminster TRAFFIC MANAGEMENT ORDER. WCC 2013 No. 76. The City of Westminster (Waiting and Loading Restriction) (Amendment No.

1.0 PURPOSE. a) Ensure safe movement with the objective of preventing collisions between aircraft, and between aircraft and obstacles;

AIR TRANSPORT AND THE GATS

Memorandum of Understanding

ANNUAL OWNERS MEETING SUNDAY September 22, 2013 at 11:00 a.m. at Holiday Inn Rockland 929 Hingham Street, Rockland, MA (781)

GODINA XI SARAJEVO, BROJ 2 TOURISM STATISTICS. Tourism in BIH, February 2017

Noise Abatement Council Meeting February 8, :00 a.m. Cuyahoga County Airport: Conference Room, Area B. Agenda

XYZ COMPANY UNCLAIMED PROPERTY POLICIES AND PROCEDURES MANUAL

WILDLIFE (CONSERVATION AND MANAGEMENT) (NATIONAL PARKS) REGULATIONS, 2010

Cajun Pines. Hunting Club. Rules & By-Laws

The Fourth CSLF Ministerial Meeting September 19-23, 2011 Beijing, China, Guidance for Ministers/Heads of Delegations

The Provincial Highway Designation Regulations, 1990

Texas Girls Coaches Association 2014 Summer Clinic Arlington, Texas

IRRIGATION IN AGRICULTURE AND CLIMATE CHANGE. Agrotech, 2017

The Indian Outbound Travel Market. with Special Insight into the Image of Europe as a Destination

TABLE OF CONTENTS. Florida Department of Transportation Analysis of Scheduled Air Service in Florida

UPDATED SEPTEMBER 3, 2008

Collèges et Lycée du secteur de Neufchâtel-en-Bray Académie de Rouen

Certificate No: EW624

APRON MANAGEMENT SERVICES

Econ 320/TIM 320: Introduction to Tourism Economics

For student ID 588 xxxx and above

Table of Contents. Acknowledgements. Executive Summary. Introduction Scope of the Study. 1 Introduction to Russia

FINAL REPORT DESIGNING A BOOKLET OF SOUVENIR SHOPS IN PALEMBANG

Membership in the Security Council by year ( )

CIVIL AVIATION REQUIREMENTS SECTION 9 AIR SPACE AND AIR TRAFFIC MANAGEMENT SERIES 'L', PART I

The Role of Gauteng in South Africa s Backpacking Economy

MERCHANT SHIPPING (PREVENTION OF OIL POLLUTION) (RECORDS) REGULATIONS 1986

WEBSITE MANUAL. Swiss International Hotels & Resorts. 1 P a g e. Hotel Website Manual

CITY OF WESTMINSTER. 2. The general effects of the Orders, in relation to the implementation of Phase 2 of the Piccadilly 2 Way Scheme, would be in:

Affix recent Passport size Colored photograph (Self attested)

Scott Silveira, District 5 Supervisor SOCIAL MEDIA POLICIES AND PROCEDURES

Population density and number of wild boar (Sus scrofa) estimated by sampling plots in south-western Poland

COURSE OUTLINE. Aviation and Transportation 113 Private Pilot Laboratory II

List of Fees and Charges Applicable in Changi Airport. Updated as at 13 September 2017

Publications and Training Solutions Course Syllabus:

Transcription:

«Internet-banking» тизимидаги «Ipak Yuli Mobile for Business» мобил иловасидан фойдаланиш Қоидалари Мундарижа: I.Умумий қоидалар II.Мобил иловадан фойдаланиб, масофадан хизмат кӯрсатиш шартлари III. Фойдаланувчини Мобил иловага улаш шартлари IV. Идентификация параметрларини ӯзгартириш тартиби. V. ЭРИ сертификатини бекор қилиш ва амал қилишини тӯхтатиш шартлари VI. Мобил иловадан фойдаланишда уяли телефон рақами ёки ролининг ӯзгариши. VII. Мобил иловада тӯловлар ӯтказиш ва ҳужжатлар айланмаси шартлари VIII. Алоҳида шартлар IX. Назорат, махфийлик ва ахборотни муҳофаза қилиш X. Томонларнинг жавобгарлиги I. Умумий қоидалар 1. Ушбу қоидалар Банк томонидан «Internet-banking» тизимининг «Ipak Yuli Mobile for Business» Мобил иловасидан фойдаланиш хизматини тақдим этиш, тӯловлар ӯтказиш ҳамда ҳужжатларни ва ҳисобварақлар ҳолатини кӯриш тартибини белгилайди. 2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунча ва атамалар қӯлланилади: Масофадан банк хизматлари кӯрсатиш (МБХК) мижоз томонидан фармойиш асосида телекоммуникация тизимларидан, жумладан Мобил иловадан фойдаланиб масофадан юборилган (қабул қилинган) Банк хизматлари комплекси; Мижоз Банк билан шартнома тузган ва миллий ва/ёки чет эл валютасида фаол депозит ҳисобварақ(лар)га эга бӯлган Банк мижози (юридик шахс ёки юридик шахс бӯлмаган хусусий тадбиркор), оилавий корхоналар, шунингдек барча ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги деҳқон-фермер хӯжаликлари, ваколатхоналар, доимий муассасалар ва бошқа ташкилотлар; Раҳбар Сертификат номига берилган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзоси қоғоз шаклдаги ҳужжатда ӯз қӯли билан чекилган имзо билан баробар бӯлган Мижознинг раҳбари; Фойдаланувчи Мижознинг раҳбари Сертификатдан ёки идентификация параметрларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этган Мижоз вакили; 1

«Ipak Yuli Mobile for Business» Мобил иловаси («Internet-banking» тизимининг Мобил иловаси) Банк мижозларига масофадан банк хизматларини кӯрсатиш тизими доирасида электрон тӯловларни амалга ошириш ва маълумотлар олишда Банк ва унинг Мижози ӯртасидаги муносабатларни автоматлаштиришга мӯлжалланган мобил мосламалар учун махсус Дастурий таъминот; Электрон рақамли имзо (ЭРИ) - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва Пин-коддан фойдаланиб, электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо; ЭРИнинг ёпиқ калити - электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда хосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда электрон рақамли имзони яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги; ЭРИнинг очиқ калити - электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги; ЭРИнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш - электрон рақамли имзонинг электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилиги ва электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижа; Мижознинг ЭРИ очиқ калити сертификати (Сертификат) Банк томонидан Мижозга - электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгасига берилган, электрон рақамли имзонинг очиқ калити электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос келишини тасдиқловчи ҳужжат; Электрон ҳужжат - электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошка реквизитларига эга бўлган ахборот; қоғоз шаклдаги ҳужжатга тенглаштирилади ва тенг ҳуқуқий кучга эга; Индивидуал параметрлар тизимда рӯйхатдан ӯтказилагн Мобил илова ишлаганда Мижозни идентификация қилиш учун фойдаланиладиган логин ва пароль. 3. Бу ҳолатда Банк Мобил иловадан фойдаланиш учун қуйидаги ҳисобварақлар ва ҳаракат турлари Рӯйхатини белгилайди: Ӽисобварақлар рақами (номи) Ҳисобварақлар Режасига мувофиқ очилган миллий валютадаги талаб қилиб олгунча ҳисобварақлари 202ххх Ҳисобварақлар Режасига мувофиқ очилган чет эл валютасидаги талаб қилиб олгунча ҳисобварақлари 202ххх Ӽаракат тури Тӯловлар ӯтказиш/кӯриш Кӯриш 2

Омонат ва муддатли депозитлар (204хх, 206хх) Мижозларнинг 22604, 22624 ҳисобварақларида ҳисоби юритилувчи миллий валютадаги бошқа депозитлари Мижозларнинг бошқа депозитлари 226хх, миллий валютадаги 22604, 22624 бундан мустасно Мижозга очилган кредитлар ҳисоби ҳисобварағи 1ххххх Картотека 2 ҳисоби ҳисобварағи - 90963 Кӯриш Тӯловлар ӯтказиш/кӯриш Кӯриш Кӯриш Кӯриш II. Мобил иловадан фойдаланиб масофадан банк хизматини кӯрсатиш шартлари 4. Мобил иловада рӯйхатдан ӯтган Фойдаланувчилар сони чегараланмаган бӯлиб, улар Мижоз Раҳбари томонидан белгиланади. 5. Мобил иловага уланишда тақдим этилувчи барча Сертификатлар ва/ёки идентификация параметрлар идентификация параметрлари, тақдим этилган телефон рақамлари ва пин-кодлардан фойдаланганлик учун жавобгар бӯлган Мижоз Раҳбари номига тақдим этилади. 6. Мобил иловага уланиш учун Фойдаланувчи мазкур Қоидалар ва амалдаги Банк Тарифлари билан танишиши лозим. Мазкур Қоидалар ва Банк Тарифлари фойдаланувчига у Банкка келганда тақдим этилиши мумкин. 7. Мобил иловада Мижозлар учун актив ва стандарт фойдаланиш роллари мавжуд: - Актив роль Мижознинг Банкда мижознинг уникал коди билан очилган миллий ва чет эл валютасидаги ҳисобварақларидаги (талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақлари, омонат ва муддатли депозитлар, ссуда ҳисобварақлари, карта ҳисобварақлари ва бошқ.) қолдиқ ва пул маблағлари ҳаракати тӯғрисидаги маълумотларни, ҳисоботлар олиш, миллий валютадаги талаб қилиб олингунча ҳисобварақлари бӯйича тӯловларни амалга ошириш имконияти билан қӯшимча ахборот хизматларини олиш имкониятини беради. Актив ролга уланганда Банк томонидан ЭРИ Сертификати яратилади ва қоғоз шаклда, шунингдек электрон рақамли имзони авторизация қилиш учун пин-код СМС хабар юбориш йӯли билан тақдим этилиши таъминланади. - Стандарт роль Мижознинг Банкда мижознинг уникал коди билан очилган миллий ва чет эл валютасидаги ҳисобварақларидаги (талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақлари, омонат ва муддатли депозитлар, ссуда ҳисобварақлари, карта ҳисобварақлари ва бошқ.) қолдиқ ва пул маблағлари ҳаракати тӯғрисидаги маълумотларни, ҳисоботлар олиш, миллий валютадаги талаб қилиб олингунча ҳисобварақлари бӯйича тӯловларни амалга ошириш имкониятисиз қӯшимча ахборот хизматларини олиш имкониятини беради (кӯриш). 3

Стандарт ролга уланганда Банк томонидан индивидуал параметрлар тақдим этилиши таъминланади (логин ва пароль). 8. Банк биртомонлама тартибда Банк Қоидалари ва Тартибларига ӯзгартиришлар ва қӯшимчалар киритишга ҳақли. Қоидаларга тегишли ӯзгартиришлар ва қӯшимчалар киритилганда Банк Мижозларни ӯзгартиришлар ва қӯшимчаларни танишиш учун қулай бӯлган Банк биноларида, шунингдек Банкнинг расмий (корпоратив) сайтида уларнинг кучга киргунига қадар 5 (беш) календар кун олдин жойлаштирилади. 9. «Internet-banking» тизимидан фойдаланиш учун аввал тақдим этилган индивидуал параметрларнинг мавжудлиги Мобил иловада ишлаш учун қӯллаш имкониятини бермайди. Банкнинг турли бӯлинмаларида ҳисобварақлар мавжуд бӯлса, иловадан фойдаланиш учун Мижоз ҳисобварағи очилган бӯлинма томонидан индивидуал параметрлар ва алоҳида Сертификат тақдим этилади. Мижозларни «Internet-banking» тизимига ҳамда Мобил иловага уланиши бир-биридан фарқ қилувчи индивидуал параметрлар тақдим этилади. III. Фойдаланувчининг Мобил иловага уланиш шартлари 10. Фойдаланувчи томонидан «Internet-banking» тизимининг Мобил иловаси уланиш мақсадида Банкнинг ходимига мазкур Қоидалар билан бир вақтда Банкнинг расмий (корпоратив) сайтига жойлаштиритлаган, белгиланган шаклдаги Ариза тақдим этилади. 11. Мижоз Аризада ҳисобварақлар ва Мобил иловадан фойдаланишдаги ҳаракат турлари, Банк томонидан белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда кӯрсатилиши лозим. 12. Агар аризани тақдим этиш вақтида Мижознинг ҳисобварағи қонунчиликка мувофиқ фаолият юритмаётган сифатида таснифланган, ёки ҳисобварақлар хатланган ёки амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ бошқа таъқиқлар қӯйилган бӯлса, хизматни улаш учун Мижоздан Ариза қабул қилинмайди. 13. Ариза Мижоз Раҳбари томонидан шахсан имзоланиб, муҳрланган (агар муҳр бӯлса) бӯлиши лозим. Аризани банкдан ҳужжатлар олиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган Ишончномаси мавжуд шахс тақдим этиши мумкин. Имзоланган Ариза Мижознинг банк Қоидалари ва Тарифларидан розилигини тасдиқлайди. Мижоз томонидан Ариза билан бир вақтда Мобил иловадан фойдаланганлик учун комиссия мукофоти Тарифи имзоланади. Агар Мижоз аввал «Internet-banking» тизимидан фойдаланмаган бӯлса, ариза ва тарифлардан ташқари Мижоз билан тегишли шартнома тузилади. 14. Янги Фойдаланувчини улаш учун Мижоз Мобил иловадан фойдаланиш ролидан келиб чиқиб белгиланган тартибда қӯшимча Ариза тақдим этади 15. Мижоз рӯйхатга олинганда логин ва пароль ӯрнатилади. Агар Мижоз рӯйхатга олиш пайтида Сертификат ва/ёки индивидуал параметрларни олгунга қадар параметрларни ӯзгартириш истагини билдирса, улар Мижоз истаги бӯйича Банкнинг масъул ходими томонидан ӯзгартирилиши мумкин. Кейинчалик логин ӯзгартирилмайди, Сертификатни бекор қилиш ва янгисини бериш бундан мустасно. Бунда Мижоз Мобил 4

илова фаолиятининг тақдим этаётган техник имконияти доирасида паролни ӯзгартириши мумкин. 16. Масъул ходим Сертификатни Мижоз Раӽбари ёки унинг вакилига бериши, у эса ӯз ӯрнида унда кӯрсатилган маълумотларни текшириб олиши мумкин. Сертификат Мижозга топшириш қабул қилиш Далолатномасига асосан берилади. Стандарт ролга уланганда масъул ходим Мижоз Раӽбарига рӯйхат олинганда белгиланган идентификация параметрларини (логин, пароль) тақдим этади. Сертификатни ва/ёки индивидуал параметрларни олиш ва топшириш қабул қилиш Далолатномасини имзолаш шахсан Раҳбар ёки Мижоз томонидан тақдим этилган белгиланган тартибдаги Ишочномага асосан унинг вакили томонидан амалга оширилиши мумкин. 17. Тӯловларни ӯтказиш мақсадида Сертификатни электрон шакллантиришда электрон ӽужжатни тасдиқлаш учун фойдаланиладиган ЭРИ Пин-коди Сертификат рақами билан бирга СМС - хабар орқали Мижозга юборилади. 18. Мижозни «Internet-banking» тизимидаги Мобил иловада белгиланган тартибда рӯйхатдан ӯтказилгандан ва унга Сертификатни ва/ёки идентификация параметрларини (логин ва пароль) тақдим этилгандан сӯнг, Мобил иловадан фойдаланиш мақсадида Фойдаланувчининг ӯз мобил қурилма тизимидан келиб чиқиб, GooglePlаy ёки AppStore (Android ёки ios, тегишлича) маркетидан «Ipak Yuli Mobile for Business» мобил иловасини ёки Банкнинг расмий (корпоратив) http://www.ipakyulibank.uz. сайтида жойлаштирилган маркетларнинг тегишли электрон манзилидан фойдаланиб юклаб олиши мумкин. IV. Идентификация параметрларини ӯзгартириш тартиби 19. Фойдаланувчига тизимга уланганда тақдим этиладиган индивидуал параметрлар қуйидагиларга мувофиқ ӯзгартирилиши мумкин: - пароль бевосита Фойдаланувчи томонидан Мобил илованинг тегишли функциясидан фойдаланиб, ӯзгартирилиши мумкин. Бундан ташқари, пароль қуйидаги ӽолларда ӯзгартирилиши мумкин: - Мобил иловада ишлаб талабларидан бири бӯлган, қабул қилинган хавфсизлик меъёрларига мувофиқ паролнинг амал қилиш муддати тугагандан сӯнг; - Мобил иловага уч маротаба муваффақиятсиз кирилганда; - Мижоз томонидан пароль унутиб қӯйилганда. Янги пароль Фойдаланувчининг электрон аризасига асосан тизимнинг тегишли функциясидан фойдаланиб тузилиши мумкин. Бундан ташқари, пароль Фойдаланувчига электрон алоқа тармоқлари бӯйича рӯйхатга олиш жараёнида белгиланган калитли сӯз ёки жумлани юборилганда ӯзгартирилиши ва юборилиши мумкин. V. ЭРИ Сертификатини бекор қилиш ва амал қилишини тӯхтатиш шартлари 20. Мижозни Мобил иловадан Сертификатни бекор қилиш билан узиб қӯйиш қуйидаги сабаблар бӯйича амалга оширилиши мумкин: 5

- Мижознинг Банкдаги ӽисобварағини ёпиши тӯғрисидаги аризаси асосида; - Мижознинг Раӽбари томонидан имзоланган, Мижоз томонидан тузилган, Мобил иловадан фойдалнишдан ихтиёрий равишда бош тортиш тӯғрисидаги аризага асосан (чиқиш рақами билан ва, мавжуд бӯлса. муӽр қўилган ҳолда); - Банк ташаббуси билан амалдаги қонунчиликка асосан. Аввал берилган Сертификатни бекор қилиш ва янги Сертификатни шакллантириш қуйидаги ӽолларда амалга оширилади: - Мижознинг юридик мақоми (қайта ташкил қилиш) ӯзгарганда; - Мижознинг номи ӯзгарганда; - хӯжалик субъекти раӽбарининг ӯзгариши муносабати билан имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча ӯзгарганда; - Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда, агар уни янгилаш учун Ариза берилмаган бӯлса; - Мижозда индентификация параметрлари учинчи шахсларга маълум бӯлиб қолганлигига шубӽа пайдо бӯлганда. 21. Мижоз томонидан қуйидаги ӽужжатлардан бири билан биргаликда: - номи ёки юридик мақоми ӯзгарганлигини тасдиқловчи таъсис ӽужжатлари; - Раӽбар ӯзгарганлиги муносабати билан имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча; - Мижозда индентификация параметрлари учинчи шахсларга маълум бӯлиб қолганлигига шубӽа пайдо бӯлганда; - Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан, Мижоз янги Сертификат олиш учун Банкка мазкур белгиланган шаклдаги Ариза билан мурожаат этади. Янги Сертификат чиқарилганда янги индентификация параметрлари белгиланади. 22. Мижоз томонидан янги имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча ӯз вақтида тақдим этилмаганда, ёки Мижозда индентификация параметрлари учинчи шахсларга маълум бӯлиб қолганлигига шубӽа пайдо бӯлиб, бунда Мижоз тасдиқланган иловага мувофиқ Банкка Ариза тақдим этмаган ҳолларда, Банк ӽисобварақ бӯйича ӯтказилган операциялар учун жавобгар бӯлмайди. 23. Актив ролнинг вақтинча тӯхтатилиши қуйидаги сабаблар асосида амалга оширилади: - амалдаги қонунчиликка мувофиқ Мижоз ӽисобварағи фаолиятининг тӯхтатилиши, ваколатли органлар кӯрсатмасига асосан Мижознинг ҳисобварағи блокировка қилиниши. Ушбу ӽолда, агар Фойдаланувчи актив ролга эга бӯлган бӯлса, Фойдаланувчи стандарт роль доирасида операцияларни кӯриш имкониятига эга бӯлади; - Мижоз Раӽбарининг Мобил иловадан фойдаланишни вақтинчалик ихтиёрий тӯхтатиш тӯғрисидаги Аризасига асосан. Ушбу ӽолда, Фойдаланувчи Мобил иловага киришдан блокировка қилинади. VI. Мобил иловадан фойдаланганда роль ва уяли телефон рақамининг ӯзгариши 6

24. Мижозни қайта рӯйхатдан ӯтказиш (ролни ӯзгартириш) агар Мижоз аввал тизимга Стандарт роли (кӯриш функцияси) билан уланган бӯлса ва у Мобил иловага тӯловлар ӯтказиш мақсадида актив ролга ёки аксинча уланмокчи бӯлса амалга оширилади. Бунда Мижоз белгиланган шаклда Ариза тақдим этади. Роллар стандарт шаклдан актив шаклга ӯзгартирилганда аввалги индентификация параметрлари сақланиб қолган ӽолда Сертификат чиқариш жараёни амалга оширилади. 25. Мобил илова Фойдаланувчиси уяли телефон рақамини ӯзгартириш Масъул ходим томонидан мижознинг белгиланган шаклдаги Аризасига асосан амалга оширилади. VII. Мобил иловада тӯловлар ӯтказиш шартлари ва ӽужжатлар айланмаси 26. Мижозларнинг мобил иловадаги иш тартиби «Internet-banking» тизимидаги иш тартибига мослаб белгиланади. Стандарт иш тартибида тӯловлар соат 16.45 гача амалга оширилади. «Ipak Yuli Mobile for Business» Мобил иловасида амалга ошириладиган Банк Мижозлари фойдасига тӯловлар (ички операциялар) ёки бошқа операциялар тӯловни амалга оширш имконини берувчи вақтгача ӯтказилиши мумкин. Ӯзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан операцион кун узайтирилса, Мобил иловада тегишли Эълон жойлаштирилиб, Мижозларга электрон ӽужжатларни ӯтказишни амалга ошириш имконияти тақдим этилади. 27. Фойдаланувчи актив ролга уланганда Мижознинг ӽисобварағидан тӯловлар ӯтказиш Картотека 2 мавжуд бӯлганда ёки амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ӽоллар юзасидан ӽисобварақ блокировка қилинганда рухсат берилмайди. 28. Мижоз томонидан электрон ӽужжатларни Мобил иловага киритиш ӽужжатнинг оригинал шакли билан солиштириш орқали амалга оширилиши лозим. Бунда электрон ӽужжат электрон рақамли имзо билан тасдиқланади (Пин-код киритиш йӯли билан). 29. Мижоз Мобил иловадан барча тӯлов турларини амалга ошириши мумкин, жисмоний шахслардан мулк сотиб олиш билан боғлиқ пул маблағларини ӯтказиш бӯндан мустасно (автомашина, уй,ӽовли ва бошқ.). Кӯрсатилган тӯловлар Банк томонидан қоғоз шаклда, тасдиқловчи ӽужжатлар билан Мижоз банкка келганда қабул қилинади. 30. Дивиденд шаклида пул маблағларини хӯжалик субъектлари ёки жисмоний шахслар ӽисобварақларига ӯтказиш билан боғлиқ тӯловлар Мобил иловада амалга оширилиб, Мижоз томонидан бир вақтнинг ӯзида тӯловни амалга оширилиши учун керакли тасдиқловчи ӽужжатлар электрон почтага ёки қоғоз шаклда Банкнинг масъул ходимига тақдим этилади. 31. Электрон тӯлов ӽужжати электрон рақамли имзо ӽақиқийлигини текшириш жараёнидан ӯтиш ва Фойдаланувчини аутентификация қилиш, ӽамда тӯлов тизими қоидаларида белгиланган таркибдаги реквизитларга эгалигини тасдиқлаш шарти билан қабул қилинади. Керакли дастур назорати амалга оширилгач, электрон ӽужжат текшириш учун Банкнинг АБТсига юборилади. 32. Қандайдир хатоликлар аниқланганда, амалдаги қонунчиликка ва ички қоидаларга мувофиқ тӯлов ӯтказмасликка асос мавжуд бӯлса, шунингдек, тӯлов кечикиб келганда, уни текширишга вақт оз бӯлса, масъул ходим Мижозга мавжуд алоқа воситалари 7

ёрдамида Банк тӯловни ӯтказишни рад этаётганини маълум қилиб, тӯловни автоматлаштирилган банк тизимидан чиқариб юборади. VIII. Алоҳида шартлар 33. Банк Мижозга Мобил илова орқали кӯрсатаётган хизматни амалдаги қонунчилик ва ички назорат Қоидаларига, шунингдек, тузилган Шартнома ва мазкур Қоидаларга асосан тӯхтатишга ҳақли. 34. Банк махсус ваколатли ходимлари томонидан Мижозни Шартномада кӯрсатилган манзили (почта манзили) ёки жойлашган ери бӯйича, жумладан ЭРИ Сертификати номига расмийлаштирилган шахс томонидан операцияларни амалга оширилишини ӯрганиш учун, шунингдек, масофадаги хизматлардан фойдаланиб шубҳали операциялар ӯтказилаётганига гумон пайдо бӯлса, ӯрганишга ҳақли. 35. Банк белгиланган тартибда Шартномани бекор қилиши ва Сертификат ва/ёки индивидуал параметрларнинг амал қилишини амалдаги қонунчиликка мувофиқ тӯхтатиши (ёки чақириб олиши) мумкин. IX. Назорат, махфийлик ва ахборотни муҳофаза қилиш 36. Мобил иловага киришда Фойдаланувчини идентификация қилиш унинг индивидуал параметрлари (логин, пароль) ёрдамида амалга оширилади. Тӯловлар ӯтказилганда ЭРИ пин-коди текширилади. 37. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида Фойдаланувчининг Мобил иловага уч маротаба муваффақиятсиз киришида (логин ва/ёки паролни нотӯғри киритиш) иловани блокировка қилиш кӯзда тутилган. 38. Банк электрон тӯловлар тӯғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди, шунингдек, Ӯзбекистон Республикасининг «Банк сири тӯғрисидаги» Қонуни талабларига амал қилади. Электрон тӯловлар тӯғрисидаги маълумотлар учинчи шахсларга тақдим этилмайди, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. 39. Мижоз идентификация маълумотларини учинчи шахсларнинг рухсатсиз фойдаланишидан махфийликни таъминлаши лозим. Мижоз томонидан идентификация параметрларидан фойдаланишни назорат қилиш қоидалари бузилганда, ушбу параметрлардан фойдаланиш тартиби бузилганда ёки бузилиши мумкинлиги Банкка хабар берилмаганлик натижасида етказилган зарарлар учун қонунчиликка мувофиқ Мижоз жавобгар. 40. Мобил илованинг хавфсизлиги ҳимояланган алоқа тармоқлари билан таъминланади. X. Томонлар жавобгарлиги 41. Томонлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ мазкур Қоидалар билан белгиланган меъёрларни бузганлик учун жавобгардирлар. 8

Банк бӯлинмасининг Раҳбарига Мижоз хатининг Чиқиш рақами ва санаси дан (хӯжалик субъекти номи) (хӯжалик субъекти рӯйхатдан ӯтган манзил) (Раҳбарнинг тӯлиқ Ф.И.О.) Паспорт рақами ва серияси Паспорт берилган сана 9

Берилган жойи АРИЗА Сиздан «Internet-banking» масофадан хизмат кӯрсатиш тизимининг Мобил иловасига ҳисобварақлар бӯйича амалиётлар ӯтказиш мақсадида (актив роль) улашингизни сӯрайман: (ҳисобварақ рақами) Қӯшимча қуйидаги ҳисобварақларни кӯриш функциясини улашингизни сӯрайман: (ҳисобварақлар рақамлари) Бунда қуйидагиларни маълум қиламан: Мобил илова тизимига уланишда мен томондан фойдаланиладиган уяли телефон рақами + 998 Маълумот юбориш ва қабул қилиш мақсадида банк билан алоқа учун электрон манзил: Калитли сӯз ёки жумла. «Ipak Yuli Mobile for Business» тизими Мобил иловаси иш тартибини белгилайдиган Қоидалар ва банк Тарифлари билан ТАНИШДИМ ВА РОЗИМАН. Мазкур ариза «Internet-banking» тизимида хизмат кӯрсатиш учун Шартноманинг ажралмас қисмидир. Лавозими раҳбарнинг Ф.И.О. имзо ва муҳр (мавжуд бӯлса). МАХҚУЛЛАЙМАН (имзо) (Банкнинг ваколатли Ф.И.О. ва шахси) (сана) Мижоз хатининг Банк бӯлинмасининг Раҳбарига Чиқиш рақами ва санаси дан (хӯжалик субъекти номи) (хӯжалик субъекти рӯйхатдан ӯтган манзил) (Раҳбарнинг тӯлиқ Ф.И.О.) Паспорт рақами ва серияси 10

Паспорт берилган сана Берилган жойи АРИЗА Сиздан «Internet-banking» масофадан хизмат кӯрсатиш тизимининг Мобил иловасига қуйидаги ҳисобварақларни кӯриш мақсадида улашингизни сӯрайман: (ҳисобварақлар рақами) Бунда қуйидагиларни маълум қиламан: Мобил илова тизимига уланишда мен томондан фойдаланиладиган уяли телефон рақами + 998 Маълумот юбориш ва қабул қилиш мақсадида банк билан алоқа учун электрон манзил: Калитли сӯз ёки жумла. «Ipak Yuli Mobile for Business» тизими Мобил иловаси иш тартибини белгилайдиган Қоидалар ва банк Тарифлари билан ТАНИШДИМ ВА РОЗИМАН. Мазкур ариза «Internet-banking» тизимида хизмат кӯрсатиш учун Шартноманинг ажралмас қисмидир. Лавозими раҳбарнинг Ф.И.О. имзо ва муҳр (мавжуд бӯлса). МАХҚУЛЛАЙМАН (имзо) (Банкнинг ваколатли Ф.И.О. ва шахси) (сана) 11

Олди-берди далолатномаси Ушбу далолатнома (ташкилот номи) томонидан номига берилган Ишончнома (олувчи Ф.И.О., лавозими) асосида тузилди й. даги шартнома бӯйича Mobile for Business Мобил Иловасида ишлаш мақсадида индивидуал параметрлар солинган конверт берилди. Масъул ходим гувоҳлигида конверт очилди ва ичида индивидуал параметрлар мавжудлиги текшириб олинди Ӯзаро даъволар йӯқ. Олди: Ф.И.О. Имзо Лавозим Берди: Ф.И.О. Имзо Лавозим Шахсий штамп 12

Банк бӯлинмасининг Раҳбарига Мижоз хатининг Чиқиш рақами ва санаси дан (хӯжалик субъекти номи) (хӯжалик субъекти рӯйхатдан ӯтган манзил) (Раҳбарнинг тӯлиқ Ф.И.О.) Паспорт рақами ва серияси Паспорт берилган сана Берилган жойи АРИЗА Ӽисобварақ ёпилиши муносабати билан Тизимда ишлашни ихтиёрий раз этиш (Кераклиги чизилсин) Сиздан ни (хӯжалик субъектининг номи) «Internet banking» тизимининг Мобил иловасида ишлашдан ӯчиришингизни сӯрайман. Лавозими раҳбарнинг Ф.И.О. имзо ва муҳр (мавжуд бӯлса). МАХҚУЛЛАЙМАН (имзо) (Банкнинг ваколатли Ф.И.О. ва шахси) (сана) 13

Банк бӯлинмасининг Раҳбарига Мижоз хатининг Чиқиш рақами ва санаси дан (хӯжалик субъекти номи) (хӯжалик субъекти рӯйхатдан ӯтган манзил) (Раҳбарнинг тӯлиқ Ф.И.О.) Паспорт рақами ва серияси Паспорт берилган сана Берилган жойи АРИЗА Сиздан (телефон рақами) дан Фойдаланувчи номига рӯйхатдан ӯтказилган Сертификатни бекор қилишингизни ва «Internet banking» Мобил иловасидан фойдаланиш учун янги Сертификат ва индивидуал параметрлар чиқариб беришингизни сӯрайман. Янги Сертификатни олиш зарурати: - Мижознинг юридик мақоми ӯзгариши (қайта ташкил этиш); - номининг ӯзгариши муносабати билан; - раҳбарнинг ӯзгариши ва янги имзолар намунаси варақасининг тақдим этилиши - Сертификатнинг амал қилиш муддати якунланиши; - идентификация параметрлари учинчи шахсларга маълум бӯлиб қолганлигига шубҳа пайдо бӯлиши. (керакли сабаб чизилсин билан боғлиқ Лавозими раҳбарнинг Ф.И.О. имзо ва муҳр (мавжуд бӯлса). МАХҚУЛЛАЙМАН (имзо) (Банкнинг ваколатли Ф.И.О. ва шахси) (сана) 14

Банк бӯлинмасининг Раҳбарига Мижоз хатининг Чиқиш рақами ва санаси дан (хӯжалик субъекти номи) (хӯжалик субъекти рӯйхатдан ӯтган манзил) (Раҳбарнинг тӯлиқ Ф.И.О.) Паспорт рақами ва серияси Паспорт берилган сана Берилган жойи АРИЗА Сиздан зарурат юзасидан (телефон рақами) дан Фойдаланувчи номига рӯйхатдан ӯтказилган Сертификатни вақтинча тӯхтатишингизни сӯрайман. Лавозими раҳбарнинг Ф.И.О. имзо ва муҳр (мавжуд бӯлса). МАХҚУЛЛАЙМАН (имзо) (Банкнинг ваколатли Ф.И.О. ва шахси) (сана) 15

Банк бӯлинмасининг Раҳбарига Мижоз хатининг Чиқиш рақами ва санаси дан (хӯжалик субъекти номи) (хӯжалик субъекти рӯйхатдан ӯтган манзил) (Раҳбарнинг тӯлиқ Ф.И.О.) Паспорт рақами ва серияси Паспорт берилган сана Берилган жойи АРИЗА Сиздан «Internet-banking» масофадан хизмат кӯрсатиш тизимининг Мобил иловасига қӯйидаги ҳисобварақлар бӯйича амалиётлар ӯтказиш мақсадида стандарт ролни актив ролга ӯзгартиришингизни сӯрайман: (ҳисобварақлар рақами) Бунда қуйидагиларни маълум қиламан: Мобил илова тизимига уланишда мен томондан фойдаланиладиган уяли телефон рақами + 998 Маълумот юбориш ва қабул қилиш мақсадида банк билан алоқа учун электрон манзил: Калитли сӯз ёки жумла. «Ipak Yuli Mobile for Business» тизими Мобил иловаси иш тартибини белгилайдиган Қоидалар ва банк Тарифлари билан ТАНИШДИМ ВА РОЗИМАН. Мазкур ариза «Internet-banking» тизимида хизмат кӯрсатиш учун Шартноманинг ажралмас қисмидир. Лавозими раҳбарнинг Ф.И.О. имзо ва муҳр (мавжуд бӯлса). МАХҚУЛЛАЙМАН (имзо) (Банкнинг ваколатли Ф.И.О. ва шахси) (сана) 16

Банк бӯлинмасининг Раҳбарига Мижоз хатининг Чиқиш рақами ва санаси дан (хӯжалик субъекти номи) (хӯжалик субъекти рӯйхатдан ӯтган манзил) (Раҳбарнинг тӯлиқ Ф.И.О.) Паспорт рақами ва серияси Паспорт берилган сана Берилган жойи АРИЗА Сиздан «Internet-banking» масофадан хизмат кӯрсатиш тизимининг Мобил иловасига қӯйидаги ҳисобварақлар бӯйича амалиётлар ӯтказиш мақсадида актив ролни стандарт ролга ӯзгартиришингизни сӯрайман: (ҳисобварақлар рақами) Бунда қуйидагиларни маълум қиламан: Мобил илова тизимига уланишда мен томондан фойдаланиладиган уяли телефон рақами + 998 Маълумот юбориш ва қабул қилиш мақсадида банк билан алоқа учун электрон манзил: Калитли сӯз ёки жумла. «Ipak Yuli Mobile for Business» тизими Мобил иловаси иш тартибини белгилайдиган Қоидалар ва банк Тарифлари билан ТАНИШДИМ ВА РОЗИМАН. Мазкур ариза «Internet-banking» тизимида хизмат кӯрсатиш учун Шартноманинг ажралмас қисмидир. Лавозими раҳбарнинг Ф.И.О. имзо ва муҳр (мавжуд бӯлса). МАХҚУЛЛАЙМАН (имзо) (Банкнинг ваколатли Ф.И.О. ва шахси) (сана) 17

Банк бӯлинмасининг Раҳбарига Мижоз хатининг Чиқиш рақами ва санаси дан (хӯжалик субъекти номи) (хӯжалик субъекти рӯйхатдан ӯтган манзил) (Раҳбарнинг тӯлиқ Ф.И.О.) Паспорт рақами ва серияси Паспорт берилган сана Берилган жойи АРИЗА Сиздан зарурат туғилгани муносабати билан «Internet-banking» масофадан хизмат кӯрсатиш тизимининг Мобил иловасининг Фойдаланувчиси телефон рақамини дан (телефон рақами) га (телефон рақами) ӯзгартиришингизни сӯрайман. Лавозими раҳбарнинг Ф.И.О. имзо ва муҳр (мавжуд бӯлса). МАХҚУЛЛАЙМАН (имзо) (Банкнинг ваколатли Ф.И.О. ва шахси) (сана) 18