ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА СТАТИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ

Similar documents
ИНТЕРНЕТ БАНКИНГ хизматини ишга тушириш ва бу тизимда ишлаш бўйича

*Юнусов А.Ғ, **Мамаев Ғ. *катта ўқитувчи, Тошкент автомобиль - йўллар институти. **ассистент, Жиззах политехника институти

Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.

ANSYS 15.0 дастурий комплексида деталларни мустаҳкамликка текшириш учун чекли элементлар усулини қўллашнинг умумлашган алгоритими.

Тренер: Тошкент Молия институти профессори Аюпов Равшан Хамдамович

«Туризм операторлик хизматини ташкиллаштиришнинг асослари»

ИСЛОМ КАРИМОВ АСАРЛАРИДА БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ДОИР ҚАРАШЛАР

Фан дастури Ўзбекистон давлаи жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.

МАВЗУ: ХОДИМЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ.

UZDOC 2.0. Тошкент шахридаги семинар-тренинг.

Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.

Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.

«Internet-banking» тизимидаги «Ipak Yuli Mobile for Business» мобил иловасидан фойдаланиш Қоидалари. Мундарижа:

Тенг ҳуқуқли иштирок. Ногиронларнинг сайлов ва сиёсий жараёнлардаги иштирокини таъминлаш йўллари

Суҳбат қуйидаги саволлар асосида олиб борилади:

УЎК: Юлдашев Ғулом, Исағалиев Муроджон Биология фанлари БИОСФЕРАДА ОРГАНОГЕН ЭЛЕМЕНТЛАРНИ ЭВОЛЮЦИЯ ЖАРАЁНИДАГИ ДИНАМИКАСИ ВА КОРРЕЛЯЦИЯСИ

Қирғиз Республикаси, Боткен тумани, Зардоли қишлоғи

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ Б. MАМАТҚУЛОВ, Д.

ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ АХБОРОТ СОАТЛАРИ

Кириш қисм. Жамоатчилик Асосидаги Реабилитация (ЖАР) бўйича йўриқнома ЎЗБЕКЧА. ЖАР жадвали ДАРОМАД ОЛИШ ҚУДРАТНИ ОШИРИШ САЛОМАТЛИК ТАЪЛИМ ИЖТИМОИЙ

ФЕРМЕРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА МОЛИЯВИЙ АСОСЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ

Н г «CENTRAL ASIA : ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ» XI ХАЛКДРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ II II Л<!

БИЗ КИММИЗ? ЁХУД ФОРМАТДАН ТАШҚАРИ СУҲБАТ 253/ интернет-газета 1

MARHAMATSIZ TOMOSHABINLAR

Дурматли проф йил 19 сентябр соат 1500да Тошкент тиббиёт академияси 5-ТТЖининг мажлислар залида ректорат кенгаши утказилади. Кун тартиби: 1.

УМУМЕВРОПА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИГА (CEFR) АСОСЛАНГАН ИНГЛИЗ ТИЛИНИ БИЛИШ ДАРАЖАСИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАСНИФИ

ЭГИЛМАГАН, БУКИЛМАГАН, СИНМАГАН!

ХДММАБОП ИНГЛИЗ ТИЛИ ENGLISH FOR EVERYBODY

Самарқанд вилоятида Ялпи ҳудудий маҳсулот таркиби

- Borders with Republic of Kyrgyzstan, Republic of Tajikistan, Tashkent, Andijan and Fergana;

РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВЛ МАЪРИФАТ КЕНГАШИ МИЛЛИЙ ГОЯ ВА МАФКУРА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ УЗБЕК ШЕЪРИЯТИ УЗБЕКСКАЯ ПОЭЗИЯ THE UZBEK POETRY,

2019 Media Kit.

Since 1982, DanSign has specialized in developing and providing signage and wayfinding systems for Airports and Airline companies around the world.

Media Details 2016/17.

Travelodge. Brand Guidelines

LosCabosMagazine.com

TECHNICAL INFORMATION

Map Of The Bermuda Islands. By Elizabeth Shurtleff

Table of Contents. Part I Introduction 3 Part II Installation 3. Part III How to Distribute It 3 Part IV Office 2007 &

Table of Contents. Part I Introduction 3 Part II Installation 3. Part III How to Distribute It 3 Part IV Office 2007 &

Media Pack Advertising opportunities with Isles of Scilly Travel ISLES OF SCILLY

We Speak. Oregon. Connecting Visitors to Local Experts on the Ground. traveloregon.com

THE PRIVATE JET LIFESTYLE TELEVISION NETWORK

Transport. Passenger REACH TARGET ACCESS. Advertising Media Kit

PRINT PUBLICATIONS. 6x Bimonthly + Buyers Guide (English & Chinese Editions) Exhibit Halls and Exhibitor Chalets

2017 MEDIA KIT OFFICIAL MEDIA

WELCOME GUIDE 2018 MEDIA KIT

WELCOME GUIDE 2019 MEDIA KIT

2009 St. Claire, Inc. All Rights Reserved. Reproduction of this publication in any form without prior written permission is forbidden.

LATIN AMERICA MEDIA KIT

Table of Contents. - pg. 1 -

Corporate guidelines. South Yorkshire Housing Association Delivering quality local living

PARADISE MEDIA KIT The In-flight Magazine of Air Niugini PARADISE MAGAZINE 1 MEDIA KIT

ЛОИҲАИ ПАРТОВҲОИ САХТИ МАИШӢ ДАР Ш. КЎЛОБ ТАҲҚИҚОТ ОИД БА АСОСНОККУНИИ ФАННӢ-ИҚТИСОДӢ. Хулосаи ғайри фаннӣ-техникӣ

We Speak. Oregon. Connecting Visitors to Local Experts on the Ground. traveloregon.com

Земљотрес у праскозорје

CURRICULUM VITAE R A S H A D. Z. A L L A H V E R D I E V

Profile. Who Attends. How will your organization benefit?

Exhibitor Package. Contact: Connect with Alberta s HR community

90 th Annual Conference & Exhibition Sponsor Prospectus

DOWNLOAD OR READ : NEW HAMPSHIRE OFF THE BEATEN PATH INSIDERS GUIDE OFF THE BEATEN PATH PDF EBOOK EPUB MOBI

The ILA Berlin Air Show 2016 Media ILA Mobile Guide ILA Quickfinder ISC Quickfinder

0417 INFORMATION AND COMMUNICATION TECHNOLOGY

Cranes, Access Platforms, Telehandlers and everything else in between!

EXHIBITOR SERVICES MANUAL

NCUTCD Proposal for Changes to the Manual on Uniform Traffic Control Devices

MEDIA KIT UPDATED NOVEMBER 2017

DOWNLOAD OR READ : NEW HAMPSHIRE THE WAY I SEE IT PDF EBOOK EPUB MOBI

Connecting the cruise community...

Прин це за Алиса. и чаробно оgледало. Ви ви jан Френч Илу стро ва ла Са ра Гиб. Пре вео Ни ко ла Паj ван чић

GENERAL AVIATION LUXURY TRAVEL BUSINESS TRAVEL

North American Animated Flight Atlas

Eдиција Мала психологија. ДОБРА МИСАО ЗА СВАКИ ДАН прво издање. Аутори Памела Еспеланд Елизабет Вердик

Media Kit. Paydirt Media Suite 9, 1297 Hay Street, West Perth, WA 6005, Australia PO Box 1589 West Perth, WA 6872, Australia

The new service for your flight preparations anywhere at anytime!

media kit $30 A DAY! GLOBAL MRO INDUSTRY FOR AS LOW AS REACH OUT TO

Thursday, May 30, :00 to 3:30 PM Eastern Time. Preliminary Program

53 rd GEORGIA STATE MEETING

aoa.org 2018 AOA MEDIA KIT DIGITAL PRINT DIRECT OPTOMETRY S MEETING As of 10/4/17

TILOS & P3 DATA INTERFACE PAUL E HARRIS EASTWOOD HARRIS PTY LTD. 24 July 2007

VERSION 1.0. CREATED 2014

BRANDING & MEDIA GUIDELINES FOR GR ANTEES IN INDIA

SOLDOTNA City of Soldotna, Alaska

Milano / Milan City Map

LS-Data. Manual. Altenrhein Luftfahrt GmbH Office Park 3 Top 312 / Postfach 90 A-1300 Wien Flughafen

Curriculum Vitae. Personal Details.

PANORAMA MINERO is a Journalistic Organization

Brand Guidelines - An overview Respecting & protecting our brand identity

what is wing world? advertising with wing world

Education Document on Bar Code Technology

index Fabric Led Light Box 3-5 AE Frame Systems 6-7 Fabric Pop Up 8 Soho Fabric Walls 9-10 Stand Off, Counter, Accesories 11

Kato model trains layouts

Advertising opportunities at Tallinn Airport

МИ КРО БИ О ЛО ШКИ КРИ ТЕ РИ ЈУ МИ ЗА ХРА НУ

Scientific Convention. May 16-19, 2019 The Westin Southfield Detroit 1500 Town Center, Southfield, MI EXHIBITOR PROSPECTUS 2019

Czech Airlines. Ambient Media

SFU SUMMER CAMPS AVAILABLE VOLUNTEER POSITIONS

Readership Breakout 3. Editorial Calendar Pricing and Specs 5. Website 6. Insights Video Program 7. Behavioral Targeting 8.

SUPERSEDED [ U] DEPARTMENT OF TRANSPORTATION. Federal Aviation Administration. 14 CFR Part 39 [66 FR /5/2001]

Transcription:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА СТАТИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ «ЭКОНОМЕТРИКА» КАФЕДРАСИ «Ҳимояга рухсат этилади» Кафедра мудири проф.р.х.алимов 2013 йил Ўқув жараёнида кўргазмали воситаларни самарали қўллаш услубиёти (ЎзМУ қошидаги С.Х.Сирожиддинов номли академик лицейи мисолида) мавзуси бўйича ёзилган БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ ИЛМИЙ РАҲБАР: и.ф.н., катта ўқитувчи Отажанов У.А. Бажарди: Касб таълими (Информатика ва ахборот технологиялари) таълим йўналиши, ИКИ-51 гуруҳи талабаси Халилов Аслиддин Зайниддин ўғли Битирув малакавий иши кафедрада дастлабки ҳимоядан ўтди сонли баённома 2013 йил. Т О Ш К Е Н Т 2 0 1 3

МУНДАРИЖА КИРИШ... 3 1-БОБ.ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА КЎРГАЗМАЛИ ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ... 6 1.1.Ўқув жараёнида турли педагогик услубларни қўллашнинг зарурияти... 6 1.2.Ўқув жараёнида фойдаланиладиган кўргазмали воситалар турлари... 10 1.3.Ўқув жараёнида дастурий воситалардан фойдаланишнинг аҳамияти... 17 1-боб бўйича хулосалар... 22 2-БОБ. КЎРГАЗМАЛИ ВОСИТАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ДАСТУРЛАРИ... 23 2.1.HTML тилининг график имкониятлари... 23 2.2.Flash дастурида кўргазмали воситаларни тайёрлаш... 32 2.3.Delphi тизимида мультимедиали воситаларни яратиш... 38 2-боб бўйича хулосалар... 46 3-БОБ.АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРДА ИНФОРМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА КЎРГАЗМАЛИ ВОСИТАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ УСЛУБИЁТИ... 47 3.1.Маъруза машғулотларини кўргазмали воситалар асосида ўтказиш услубиёти... 47 3.2. MS Excel дастурида оддий ва мураккаб ҳисоблашларни бажариш мавзусини ўқитиш услубиёти... 56 3.3. Арифметик мантиқий қурилма мавзуси бўйича виртуал кўргазма ишлаб чиқиш... 61 3-боб бўйича хулосалар... 70 ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР... 72 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ... 73 ИЛОВАЛАР... 76 2

КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси шаклланаётган глобал ахборот жамиятида муносиб ўринни эгаллашга интилмоқда. Ушбу мақсадларга эришиш учун Ҳукуматимиз томонидан республикамизда ахборотлаштириш жараёнларини фаоллаштириш, замонавий ахбороткоммуникация технологияларини тез суръатларда ривожлантириш, уларни иқтисодиёт ва жамиятнинг барча соҳаларида жорий этиш ҳамда фойдаланишнинг стратегик режалари белгилаб олинди. Таълим-тарбия соҳасининг яхлит, узлуксиз тизимини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, жумладан, умумий ўрта таълимдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълимгача бўлган барча босқичларда юксак билимли ва малакали касб тайёргарлигига эга бўлган авлодни тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш ишлари изчил давом эттирилди. 1 Бу соҳадаги масалаларни ечишда компьютер технологияларини кенг жорий этиш орқали амалга ошириладиган қатор масалалар мавжуд: Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун электрон кутубхона яратиш; Бошқарув органлари учун кадрлар заҳирасини яратиш ва шакллантиришнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш; Академик лицейларда информатика фанларини ўқитиш бўйича электрон дарсликлар яратиш. Буларнинг ҳаммасига ўқув-таълим тизимига замонавий ахбороткоммуникация технологияларини жорий қилиш билан эришиш мумкин. Ахборот коммуникация технологияларини глобал равишда жорий этилиши қуйидагиларга олиб келади: биринчидан, АКТ ишбилармонлик ва таълим учун янги имкониятлар яратади, бозор қатнашчиларининг битим тузишдаги сарф-харажатларини қисқартирувчи омил бўлиб хизмат қилади; 1 Каримов И.А. Бош мақсадимиз кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. http://uza.uz/oz/politics/24996/. 3

иккинчидан, керакли маълумотлардан фойдаланиш йўлидаги тўсиқларни йўқотади, маълумот алмашишдаги сарф-харажатларни камайтиради; учинчидан, мамлакатга чет эл сармоясини жалб қилишга ҳамда илғор технологияларни ишлаб чиқариш ва бошқарувда қўлланилишини таъминлашга кўмаклашади; тўртинчидан, иқтисодиёт самарадорлигини ва глобаллаштириш суръатларини сезиларли равишда оширади ва хоказо. Ахборот-коммуникация ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги чора-тадбирлар ва лойиҳаларни жадал амалга ошириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз ўзимизга шуни аниқ тасаввур этишимиз керакки, иқтисодиётнинг барча соҳаларига, кундалик ҳаётимизга замонавий ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш бўйича туб ва ижобий маънодаги портлаш эффектини берадиган ўзгаришларни амалга оширмасдан туриб, истиқболдаги мақсадларимизга эришиш қийин бўлади. Биз қисқа вақт мобайнида нафақат ахборот хизматлари кўрсатишнинг кўплаб турлари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишимиз, балки ахбороткоммуникация технологияларини жорий этиш борасида юксак даражага эришган илғор мамлакатлар сафига қўшилишимиз зарур. 2 Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ва давлатнинг жаҳонда нуфузли ўрин эгаллашини таъминлашда ахборот коммуникация технологияларини янада кенгроқ, жорий этиш зарурлигини кўрсатади. Ишнинг мақсади ва вазифалари. Мазкур ишнинг мақсади кўргазмали воситалар асосида машғулотларни ташкил этишнинг ўқувуслубий ва технологик таъминотларини ўрганиш ва таҳлил этиш ҳисобланади. Ўрганилган ва таҳлил этилган маълумотлар асосида виртуал кўргазмали восита ишлаб чиқиш асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. 2 Каримов И.А. Бош мақсадимиз кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. http://uza.uz/oz/politics/24996/. 4

Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқот объекти сифатида Ўзбекистон Миллий университети қошидаги С.Х.Сирожиддинов номли академик лицей олинган. Тадқиқот предмети лицейда информатика фани ва уни ўқитишда кўргазмали воситалардан фойдаланиш жараёни. Ишнинг илмий янгилиги. Ишда Информатика фанидан HTML, Flash ва Delphi дастурларида интерфаол кўргазмали восита ишлаб чиқиш технологик жиҳатдан истиқболли ва самарали эканлиги асослаб берилган. Ишнинг натижалари: Ўқув жараёнида кўргазмали воситалардан фойдаланишнинг назарий асослари ўрганилди; Кўргазмали воситаларни таёрлашнинг замонавий дастурлари (HTML, Flash, Delphi)нинг функционал имкониятлари ўрганилди; Информатика фанидан маъруза машғулотларини ўтказишда, хусусан, Интернетга уланиш, Видеоконференция ҳақида тушунча бериш каби мавзулар бўйича кўргазмали воситалардан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилди; MS Excel дастурида оддий ва мураккаб ҳисоблашларни бажариш мавзуси бўйича дарс ишланмаси ишлаб чиқилди; HTML, Flash ва Delphi дастурларидан фойдаланиб арифметик мантиқий қурилма иш жараёнини акс эттирувчи кўргазмали восита ишлаб чиқилди. Иш натижаларининг амалий аҳамияти ва татбиқи. Ушбу ишнинг амалий аҳамияти фан бўйича аниқ амалий материалларнинг қўлланилганлиги ва ишнинг натижаларини академик лицейларда информатика фанини ўқитиш жараёнларида фойдаланиш талабаларнинг фанни самарали ўзлаштиришларига олиб келади. Ишнинг тузилиши ва таркиби. Ушбу иш кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйҳати ва иловалардан иборат. 5

1-БОБ.ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА КЎРГАЗМАЛИ ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1.Ўқув жараёнида турли педагогик услубларни қўллашнинг зарурияти. Назарий жиҳатдан билим олиш ва қарор қабул қилишнинг қадамбақадам моделини ҳар бир босқич ўзидан аввалги босқични ҳам ўз ичига олишини, талабаларни қай даражада фанни ўзлаштиришлари кўп жиҳатдан қўлланиладиган услубларга боғлиқлигини аниқладик. Бу мавзуда айнан иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси фанини ўрганишда қўлланиладиган услубларни, нима сабабдан турли педагогик методик услубларни қўллаш зарурлигини кўриб чиқамиз. Ҳар қандай фанни ўрганишда турли усуллар қўлланилади. Бунинг сабаби биринчидан, дарс ўтишда турли услубларни қўллаш уни қизиқарли бўлишига, талабаларнинг диққатини ўтилаётган дарсни ўзлаштиришга қаратилади. Бир хил услубда дарс ўтилиши талабаларни зериктиради ҳамда дарс пайтида диққатни бошқа нарсаларга қаратилади. Психологларнинг тадқиқотларига кўра, ҳар қандай моҳир ўқитувчи ҳам бир хил услубда дарс берар экан, айтайлик, маъруза ўқир экан, талабалар дастлаб 20 минут, сўнгра дарсни тугатишдан олдин 20 минут маърузани диққат билан эшитар, қолган пайтда хаёли қочар экан[28]. Иккинчидан, талабаларнинг дарсни ўзлаштириш, эшитганлари, янги билимни қабул қилиш қобилиятлари ҳар хил бўлиб, турли услубларни қўллашгина ўтилаётган мавзунинг талабалар томонидан нисбатан тўлиқ ўзлаштирилишига олиб келади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, олган билимни ўзлаштириш жараёнида бир хил талабаларга бир услуб мавзунинг мазмунини тезроқ англашга ёрдам берса, иккинчиларига бошқа услуб ёрдам беради. Шунинг учун ҳам барча педагоглар талабаларга билим беришнинг энг самарали йўли дарс ўтишда турли услубларни қўллаш деган фикр тарафдори 6

бўлиб, айнан қайси услуб қайси категориядаги талабалар учун қўлланилиши маъқуллиги бўйича ягона фикр йўқ. Жахон педагогикаси тажрибаси шуни кўрсатадики, таҳлилий фикр юритадиган талабалардан муваффақият билан ишловчи бизнесменлар, сиёсий лидерлар (сардорлар), фан арбоблари етишиб чиқади[21]. Таҳлилий фикрлаш мустақил фикрлашдир. Ҳар бир кишининг фикр юритиши индивидуал характерга эга бўлиб, бошқаларникидан ажралиб туради. Ахборот эса таҳлилий фикрлашнинг бошланғич нуқтасидир. Илгари дарс ўтишда талабалар гўё бўш идиш, уни турли билимлар билан тўлдириш керак, деган нуқтаи назардан ёндашилган. Асосий диққат - эътибор олинган билимни ёдда сақлаш, тушунишга қаратилган. Хозирги жамият тараққиёти даражасида талабаларни давр талабига мувофиқ равишда малакали мутахиссис бўлиб етишишлари учун бу камлик қилади. Талабалар аввалги мавзуда кўрганимиздек, таҳлил қилиш, синтез ва баҳолаш, хулоса чиқариш, қарор қабул қилишни ўрганишлари керак. Бу мақсадга эса дарс ўтиш жараёнида турли услубларни қўллаш орқалигина эришиш мумкин. Бир талаба кўпроқ эшитганини ёдда қолдирса, иккинчиси кўриши керак, учинчиси эса ўзи қатнашиб, қўли билан ушлаши керак. Бир хил талабалар рақобатлашишни ёқтиришса, аксинча бошқалари ҳамкорлик қилишни ёқтиришади. Умуман олганда, дунёда иккита бир хил одамни топиб бўлмайди. Ҳар бир инсоннинг индивидуал хусусияти унинг ягона эканлигини ифодалайди. Индивидуал жиҳатлар шахсни, улар умумлашиб бутун маданият бойлигини шакллантиради[23]. Талабаларга дарс берар эканмиз, уларнинг индивидуал хислатларини янада бойитиб, ўз билимларини ошириш, камолотга эришиш учун ўзлари харакат қилишлари лозимлигини ўргатишимиз, тўғри йўлга йўналтиришимиз керак. Уларнинг ҳар бири ўз олдига ўзи мақсад қўйиб, унга эришиш учун ўзи харакат қилиши керак. Ана шунинг учун ҳам ўқитувчи бор маҳоратини ишга солиб, талабаларни индивидуал хислатларига максимал даражада таъсир 7

этиб, уларни ана шу мақсадни танлаш ва бунинг учун ўз кучларини тўғри йўналтиришларига ёрдам бериши керак. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, таълим-тарбия ниҳоятда қийин иш. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ёшларга таълим-тарбия бериш, бу жараёнда турли усулларни қўллаш, уларни ўқитувчилар томонидан дарда қўллашга янада кўпроқ аҳамият бериш муҳим аҳамиятга эга. Ғарб олимлари томонидан чоп этилган услубий адабиётларда билим бериш услубига таъсир этувчи параметрларга қуйидагиларни киритишади: 1. Ҳар бир кишининг шахсий-индивидуал ўзига хос хусусиятлари инсон томонидан ахборот қабул қилишда ҳам ифодаланади. У бошқа омиллар билан бирга унинг шахсий хусусиятларига ҳам чамбарчас боғлиқ. Психологлар одамларни интроверт ва экстроверт гуруҳларга бўлишади. Экстроверт қабилидаги талабалар ўқитишнинг фаол турларини, бошқалар билан ҳамкорликда бажариладиган услубларни ёқтиришади. Масалан, кичик гуруҳларда ишлаш, моделлаштирилган ўйинлар ўтказишда қатнашиш кабилар[28]. Интроверт типидаги талабаларда эса кўпроқ индивидуал қатнашиш устун бўлган дарс ўтиш услубларини ёқтиришади. Масалан, маъруза эшитиш, китоб ўқиш, адабиётлардан конспект қилиш, назорат иши, реферат, доклад ёзиш кабилар[28]. 1. Одамларда олган ахборотни қайта ишлаш қобилияти ҳам турлича. Талабалар билим олиш, олган ахборотларини ёдда сақлаш, тушуниш ва қўллашда ҳам бир-биридан фарқ қиладилар. Баъзи талабалар учун вербал (сўзда ифодаланган) ахборот масалан, маъруза эшитиш ёки радио орқали тинглаш етарли. Бошқалари учун эса визуал (кўриш) ахборот муҳим. Улар кўргазмали қуроллар, жадвал, схема, график, диаграмма кабилар орқали мавзунинг мазмунига тез тушунишади. Учунчи гуруҳ талабалар учун кинестетик (ўзи қатнашувчи) ахборот фойдали. Улар ўқитишнинг актив услублари, моделлаштирилган ўйинларда рол ўйнаш орқали ахборотни яхши ўзлаштирадилар. 8

2. Инсонлар ҳаёт кечирар эканлар, албатта бир-бирлари билан мулоқотда бўладилар, бир-бирларига таъсир кўрсатадилар. Натижада кўп нарсаларни талабалар бир-бирларидан ўрганишади. Шунинг учун талабаларни бир-бирларига таъсир кўрсатиш, ҳамкорлик қилишга асосланган. Масалан, баъзилар мустақил, биринчи бўлишига интилиши билан ажралиб туради. Улар алоҳида ўқишни маъқул кўради. Уларга дебат - мунозара олиб бориш, мусобақаларда қатнашиш ёқади. Бошқалар ёлғизликдан кўра ҳамкорликда ўқишга мойил. Улар учун кооперациялашган ўқитиш услубларини қўллаган маъқул[21]. Одатда ахборот ниҳоятда турли-туман шаклларда берилади ва қабул қилинади. Кимнингдир турли тарзда ахборот қабул қилиш қўлидан келмаса, унинг учун ахборотнинг маълум бир қисми йўқотилади. Педагогларнинг муҳим вазифаси, мақсади айнан турли услублар орқали талабаларни билим, ахборот олишни турли шаклларига тезда мослашишига, ўз дунёқарашини кенгайтириш учун ҳаракат қилишга талабаларни қизиқтириш ва уни амалга оширишдир. Агар ўқитувчи талаба ёқтирмайдиган услубда дарс олиб борса, унинг борган сари ўқишдан кўнгли совиб, шу даражага етиши мумкинки, фанни умуман ўқигиси келмай қолиши мумкин. Аксинча, талабалар ёқтирадиган усул билан дарс берилса, унда фикрлашнинг ўзгарувчанлиги йўқолади. Ўз имкониятларини тўла ишга сола олмайди. Бу дегани келгусида ўз фаолиятида муваффақиятга эришиш имконияти чекланади. Баъзи талабалар аниқ фактлар орқали маълумотларни тезроқ қабул қилади. Бошқалари назарий математик моделларни ёқтиради. Баъзи талабалар кўргазмали расмлар, диаграммалар орқали бошқалари мунозара қилганда, учинчилари ўзи бажаришда қатнашса яхшироқ, пухтароқ ўрганади. Олимларнинг хисоб-китобига кўра аҳолининг 40%и кўриш орқали тезроқ ўрганса, 30%и эса эшитишни устун қўядиган бўлиб, бировдан эшитганлари орқали тезроқ ўрганар экан, қолган 30% и аралаш, ўзи қатнашса тезроқ ўзлаштирар экан. 9

Ҳар бир инсонга ўрганишнинг устун даражасидаги услуби характерли, лекин жуда кўп соҳаларда билишнинг ва тадқиқотнинг турли услублари ва босқичларига тезда ўтиш маҳоратига эга бўлиш талаб қилинади. Масалан, кўп мутахассисларга кузатиш, фактлар йиғиш кўникмаси камлик қилади. Улар фактларни умумлаштириш, ахборотларни шарҳлаш, ўзининг фикрини, хулосасини, ўз нуқтаи назарини илгари суришни ҳам билишлари керак. Шунинг учун ўзида визуал, вербал ва кинестетик ахборотни қабул қилиш кўникмасини ҳосил қилишга ҳаракат қилиши керак. Умуман олганда, таълим-тарбия беришнинг услублари қотиб қолган эмас. Вақт ўтиши билан ўзгариб турибди. Талабаларнинг билим олиши ва олган ахборотларини қайта ишлаши учун турли-туман услубларни ўйлаб топиш ва қўллаш мумкин. Ҳозирги пайтда муваффақиятли фаолият юритиш учун жуда кўп соҳаларга билишнинг турли усулларин қўллаш ва билим беришда мосланувчанлик, ранг-баранг педагогик услублар қўллаш талаб этилади[23]. 1.2.Ўқув жараёнида фойдаланиладиган кўргазмали воситалар турлари Дарсни ташкил этишда кўргазмали воситалар муҳим ўрин тутади. Дидактиканинг асосий принципларидан бири дарснинг кўргазмалилигини таъминлаш. Айниқса мураккаб назарий фан бўлмиш касбий таълим методикасини ўқитишда кўргазмали воситалардан фойдаланиш талабаларга иқтисодий категорияларни, муаммоларни ўрганишда катта ёрдам беради. Кўргазмали воситалар ёрдамида талабалар бир вақтнинг ўзида муҳокома қилинаётган саволни, ахборотни ҳам эшитиш, ҳам кўриш орқали қабул қилиши шубҳасиз уларни пухта билим олишларига ёрдам беради. Кўргазмали воситалар хилма-хил. Тараққиётнинг ўзи бир томондан, фанни чуқур ўзлаштиришни зарур қилиб қўйса, иккинчи томондан, дарс беришнинг турли -туман янги услублари кўргазмалиликни ошириш, техник воситалардан фойдаланиш, уларни қўллашни такомиллаштириш орқали билим олишни осонлаштириш, қизиқарли жараёнга айлатиришга ёрдам беради. «Билим олиш игнада қудуқ қазиш билан баробар» деган нақл бежиз 10

эмас, чунки у ниҳоятда машаққатли меҳнат. Сабр-тоқатни талаб қилади. Табиий ёшларда энергия кўп, сабр-тоқат эса етишмайди[28]. Энг юқори малака, тажрибага эга ўқитувчилар ҳам дарсдан кўзланган мақсадга эришиш, талабаларнинг мавзуни пухта ўзлаштиришлари учун доимо аудиторияга қараб, дарс машгулотини маълум бир тартибда аввалдан қандай тарзда, қайси услубларни қўллаб ўтказишини ўйлаб қўйиши, режалаштириши керак. Дарсни тузилиши психологик ва педагогик принципларга кўра ташкил этилиши ва дарсда вазиятни ўзгариши, талабаларнинг тайёргарлиги ва бошқа сабабларга кўра мослашиш имкониятини берадиган тарзда бўлиши керак. Дарсни қандай ташкил этишни режалаштириш, йўл кўрсатувчи йўлланма тарзидагина бўлиши мумкин. У ҳамма эшикни очадиган калит эмас. Сабаби: биринчидан, аудиториялар, талабаларнинг дарсга тайёрланиб келиши, дарсга фаол қатнашиш даражаси бмлан гуруҳлар фарқ қилади. Иккинчидан, мавзулар бир- биридан фарқ қилиб, масаланинг мазмунини очиб беришда турли усуллар қўллашни тақоза этади. Учинчидан, талабалар жонли мушоҳада юритувчилар экан, албатта бир дарс иккинчисидан фарқ қилади. Кутилмаган вазият содир бўлиши мумкинки, у ҳам албатта дарс ўтишга таъсир қилади, дарс таркибини ўзгартиришга олиб келади, Бунда ўқитувчи моҳир дирижёр оркестрни бошқаргандай аудиторияни бошқариши керак. Лекин кўргазмалиликни ҳар қандай шароитда таъминлаш мумкин! Машғулот жараёнида кўрсатиб изоҳлаш мумкин бўлган кўргазмали воситалар: жадвал, схема, плакат, чизма, диаграмма ва бошқалардан фойдаланиш талабаларнинг билимини пухталаштиришда муҳим рол ўйнайди[23]. Дарсда доскани ишлатиш кўп вақтни оладиган, бошқа техник воситалардан фойдаланишга имкони йўқ аудиторияларда плакат, чизмалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Жадвал, схема, график, диаграммалардан фойдаланиш универсал: 11

- аввалдан слайд плёнкаларга чизиб, техник воситалар ёрдамида кўрсатилиши; - ватман қоғозга чизиб, техник воситалардан фойдаланиш учун шароити йўқ аудиторияда фойдаланиш; - ксерокопиядан чиқариб, тарқатма материал сифатида фойдаланиш; - дискетга киритиб, компьютер орқали кўриш, таҳлил қилиш мумкин. Хуллас, кўргазмали воситалардан фойдаланиш даражаси кенг, улардан қандай тарзда, қандай мақсадда фойдаланиш ўқитувчига боғлиқ. Ўқитувчи кўргазмали восита танлар экан, албатта, аввало, маърузами ёки семинар дарсими эканлигини ҳисобга олади. Иккинчидан, қайси мавзу, бу мавзуда талабалар олдига ўқитувчи нима вазифа қўймоқчи, мақсади нима, муҳокама қилинаётган муаммони ечишда кўргазмали восита қандай ёрдам бериши мумкинлигини ҳисобга олиб танлаши керак[21]. Масалан, жадвал рақамларидан маърузада бирон гипотезани, илгари сурилаётган фикрни тасдиқлаш мақсадида фойдаланилса, семинар дарсида масала ёки машқ бажарганда фойдаланиш мумкин. Бунда ҳам кўргазмали воситалардан фойдаланиш даражаси ўқитувчининг моҳирлиги, фантазиясига боғлиқ. Кейинги пайтда дарсларда тарқатма материаллардан фойдаланиш тобора кенг қўлланилмоқда. Тарқатиладиган материалнинг муҳим ижобий томони шундаки, у бевосита талабанинг қўлида бўлиб, узоқдан кўрсатиладиган кўргазмали воситаларга хос камчиликлардан холи. Кўргазмали воситаларнинг афзаллиги шундаки, уни дарс ўтишнинг барча шакллари, услубларида қўллаш мумкин. Айрим мавзуларни эса умуман намойиш қилинадиган материалларсиз, кўргазмали воситаларсиз ўтиб бўлмайди. Буни бошқа бобларда берилган дарс ўтиш услубларида ҳам кўриш мумкин[28]. Аудиторияда талабаларга орқа ўтирган ҳолда доскага қараб туриб, гапирилган фикрни илғаш қийин. Оддий доска ёки варақланадиган (бир томондан иккинчисига ўтказиб қўйиладиган варақлардан иборат) доска 12

билан биргаликда қўлланиладиган техник воситалардан проектор хисобланади. Ишлашнинг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари. Афзалликлари: «Касбий таълим методикаси» фанини ўрганишда аудитория воситалардан фоидаланиш алоҳида ўрин тутади. Ҳозирги шароитда досканинг афзалликларига қуйидагиларни киритиш мумкин: хилма-хил техник воситалардан кенг равишда фойдаланиш - доскани ишлатишнинг осонлиги, доимо аудиторияда ишлатилиши. Техник воситалардан фойдаланиш усулига кўра талаба тайёрлиги махсус техник воситалар ва қўшимча техник воситаларга бўлинади. Универсал ўзгартиришлар киритишнинг осонлиги, универсал воситаларга диаскоп, кодоскоп дарсни ўтишга қараб мос ҳолда ишлатиш мумкинлиги; магнитофон, видеомагнитофон, компьютер, телевизор каби қўшимча мисоллар келтириш мумкин, берилган саволларга жавоб бериш мумкин; киришга мисолларни мослаштириш мумкин, махсус воситалар, маълум бир масалани мавзуни ёритиш мураккаб нисбатларни кўргазмали ифодалаш мумкин. Қаратилган макет видеофильм, кассета, диск кабиларни ўз ичига олади. Чизмалар, формулалар ва бошқаларни ёзиб кўрсатиш, қабул воситасини узатиш, тасвирлаш нуқтаи назаридан тушунишни осонлаштиради; воситаларни тасвирловчи (кодоскоп, диапроцессор, маълумотларни яхши ёдда қолдирадиган кабилар), товушли (магнитофон, радио. аудио кабилар) аудиторияда доскадан конспектга кўчирилган мисол ва расм, чизма, комплекс, видеомагнитофон. компьютер каби воситалар келгуси дарсларга яхши тайёрланишга ёрдам беради[23]. Камчиликлари: Оддий доска ўқув жараёнида энг кўп қўлланалиган воситадир. Доскага ёзаётганда талабаларга орқа ўгириб турилади, чиқим талаб қиладиган 13

«техник» восита ҳисобланади аудитория билан кўз қараш орқали юз берадиган контактни узади. Доскадан турли мақсадларда фойдаланиш мумкин ёзилади, нотаниш сўз, ибораларни ёзиш; - кўп марта ишлатиб бўлмайди, бир марта ёзилган нарса турли чизмалар, диаграмма, схемалар чизиш ўчирилади, расмлар ёрдамида иллюстрация қилиш, ёзиш чизиш, мисоллар ечишга маълум бир вақт кетади. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ахборотларни асосий формулалар ёзиш ва бошқаларни бизнинг миямиз қабул қиладиган хотирамизга кўзимиз ҳар бир аудиторияда доска (кўриш) орқали қабул қилар эканмиз. Доскадан фойдаланиш учун бўр керак - дарс пайтида кўргазмалилик ёрдамида инсоннинг миясини ҳар иккала ярим шарида ўқитувчи илгари дарс ўтмаган нарсаларга тайёрлаш лозим. Агарда улар ҳам (ўнг ва чап) ишга туширилар экан. Кўргазмалилик досканинг ўлчамлари билан аудиторияда дарс ўтадиган бўлса тасвир ва ижодий қобилиятга жавоб берадиган ўнг ярим шар билан таққослаш керак. Дарсда доскадан оптимал қандай фойдаланиш билан танишиши мантиқий ва аниқ фикрлашни бошқарадиган чап ярим шарни қилиш лозим. Ўқув материалларни талабалар онгига етказиш ҳамда уни оладиган қилиб ёзилишини таъминлашда техник воситаларнинг ёрдами катта. Бунда кодоскоп, ёзиб бўлгач гапириш керак, проектор ва бошқа техник воситалардан кенг фойдаланиш мумкин[21]. Дарс ўтишда кенг қўлланиладиган нисбатан оддий, бир аудиториядан иккинчисига олиб ўтиш осон техник восита проектор ҳисобланади. Бошқа воситалар каби проекторнинг ҳам ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Проекторнинг афзалликлари ва камчиликлари куйидагилардан иборат: Проектор билан ишлашнинг афзалликлари ва камчиликлари. Афзалликлари: Дарс жараёнида доимий тасвирий контакт юз беради; плёнкалар дарс бошланишига қадар тайёр бўлиши мумкин; турли тарзда фойдаланишни 14

ташкил қилиш мумкин, бир неча марта қайтадан фойдаланиш мумкинлиги; керак бўлмаган қисмини ёпиб қўйиш мумкинлиги. Камчиликлари: талабалар диққатни ўқитувчидан узоқдаги тасвирга бутун қаратишади; плёнкадан кўчириб ёзиш вақт талаб қилади; плёнкага ёзиш, шунингдек, уни дарсга тайёрлаш кўп вақт талаб қилади. Махсус ихтисослаштирилган аудиториялар, чунончи, компьютер, телевизор, видеомагнитофон билан таъминланган аудиторияларда дарс ўтиш борган сари оммалашиб бормоқда. Тестлар ечиш, масала, машқлар бажаришда компьютерлардан фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари қатор мавзуларни қамраб олган улардаги амаллар реал ҳаётга яқинлаштирилган К118Е (АҚШ), МЭКОМ (Россия) ва бошқа дастурлар мавжуд. Улардан фойдаланиб компьютерларда ишлаш, талабалар ўртасида конкурслар ўтказиш мумкин. Ҳозирча бизда касбий таълим методикаси фанидан дарс ўтишда қўллаш мумкин бўлган ўқув видеофильмлари мавжудлик даражаси деярли йўқ. Лекин уларни талабалар билан биргаликда яратиш мумкин. Кейинги пайтда масофадан ўқитишнинг борган сари ёйилиб бориши, дарслик, қўлланмаларнинг электрон версияларининг яратилиши, ўқитиш жараёнида компьютерлардан янада кенгроқ фойдаланишга олиб келади. Таълим жараёнида виртуал стендларни қўллаш. Янги тизим мутахассис кадрларини тайёрлаш учун фикр муҳим вазифаларни ҳал этишга ёрдам бера оладиган янги самарали, ҳаммабоп педагогик услубни жорий этиш зарурияти туғилди, деб айта оламиз. Бунинг учун лаборатория стендлари ва ўқув устахоналаридаги машғулотлар барча талабалар учун нафақат қизиқарли, балки қулай ва осон бўлишига эришмоқ лозим. Машғулотлар ўзига жалб эта олиши, барча руҳий ва дидактик омилларни ҳисобга олиши, жараёнларни жўшқин тарзда намоён этиши, 15

машғулотлар ўтказиш ва ўқитилаётган фанни ўзлаштиришни, умуман бутун ўқитиш самарасини ошириши, эгалланган билимлар хусусида ўзига-ўзи баҳо бериш имконини таъминламоғи зарур. Айнан шу нуқтаи назардан замонавий ахборот технологияларининг тадбиқ этилиши юқорида кўрсатилган вазифаларни мақбул тарзда ҳал қилиш ва анъанавий ўқитиш усулининг бир қатор камчиликларини бартараф этишга кўмак беради. Бугунги кунга келиб, Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида виртуал стендлардан муваффақиятли фойдаланилмоқда. Хўш, виртуал стенд деганда нимани тушунамиз? Виртуал стенд ўқув амалий стенди ёки ўқув-малака устахонаси бўлиб, ўқувчи-талабаларнинг назарий билимларини мустаҳкамлашга, компьютер дастур ва технологиялари орқали маълум йўналишда зарурий кўникмаларни ҳосил қилишга ёрдам беради. Виртуал стендлар ҳар бир ўқувчи-талаба учун техникага ўзининг кириш параметрларини «буюришга», ўз билимларини назорат қилишга имкон беради. Лаборатория ишини ўтказиш, уни зарур тартибда тушуниш ва ҳоказолар билан боғлиқ вақтдан йўқотиш эса компьютер самараси ҳисобига камайтирилади. Бунда, айниқса, замонавий жиҳозлар ва аппаратларни харид қилиш, уларни барча таълим муассасаларида тақсимлаш билан боғлиқ улкан молия заҳираларининг тежаб қолиниши муҳимдир. Замонавий ахборот технологияси бўлган оддий компакт дискка ўнлаб, баъзан эса, юзлаб лаборатория ишларини жойлаштириш мумкин. Энди эса бир дона шундай виртуал лаборатория стенди неча марта арзонга тушишини ҳисоблаб чиқиш қийин эмас. Бундан ташқари, улар билан бирга таълим муассасаларини таъминлаш мумкин. Агар уларда Интернетга уланган компьютер тармоғи бўлса, ундан ҳам яхши бўлади. Бундан шуни кўриш мумкинки, виртуал стендлар кўпроқ қўлланса, шундай сарфларнинг олдини олиш мумкин бўлади. Интернет тизимининг халқаро ахборот тизими орқали масофали усуллар ёрдамида мутахассис кадрлар тайёрлаш ва педагогик кадрлар 16

малакасини ошириш имконияти республика Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрда эълон қилинган махсус қарорида кўзда тутилган. Таҳсил олаётганлар ҳам, таълим муассасалари ҳам виртуал стендлардан фойдаланишдан манфаат кўрадилар. Уларнинг жорий қилиниши натижасида, анъанавий таълимга қиёслаганда, мутахассисларни тайёрлаш бўйича таълим жараёнининг янада юқори сифати таъминланади. Бунга автоматлаштирилган ўқитувчи (педагог) ва тест ўтказувчи, тизимлар, тест топшириқлари ва ўз-ўзини текшириш учун саволларни ўз ичига олган ихтисослашган ўқув-услубий қўлланмалардан фойдаланиш, ўқув жараёнининг услубий негизини тезкор янгилаш ҳисобига эришилади. Биз ўқитишнинг ташкилий шакллари, замонавий ахборот технологиялари ҳамда турли таълим масканларининг ўқув имконига эга бўламиз. Бу эса маълум даражада турли муассасалар мутахассислари дипломлари қадри тенг бўлишини таъминлайди. Демак, таълим жараёнида виртуал стендлардан самарали фойдаланиш таълим сифатини оширибгина қолмай, балки улкан молия заҳираларини тежашга имкон беради ҳамда хавфсиз, экологик тоза муҳитни яратади. Виртуал стендлар жорий этилиши таълим, ишлаб чиқариш, бошқа давлат муассасаларининг умумий ёндашувини талаб қилади. Виртуал ўқитиш стендларини, айниқса қимматбаҳо жиҳозни харид қилишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқиш зарур. Бу ходимларни маҳаллий шароитда ўқитишга, таълим олувчиларни хориж мамлакатларига гуруҳ-гуруҳ бўлиб жўнашини олдини олишга имкон яратади. 1.3.Ўқув жараёнида дастурий воситалардан фойдаланишнинг аҳамияти Дастурий воситалари ёрдамида ҳар-хил электрон тақдимотлар, реклама роликлар, анимациялар яратиш имкониятлари билан танишиб чиқамиз. Шунинг билан бир қаторда бу ерда дастурий воситалардан бўлган Power Point, DreamWeaver, Microsoft FrontPage, HTML муҳарирлари ва 17

Microsoft Word, Adobe Photoshop, CorelDraw, Acrobat Reader, Director, Flash ларнинг имкониятлари ва ўқув жараёнини самарадорлигини оширишдаги ўрни ҳақида сўз юритамиз. HTML муҳарири ва Flash дастурий воситаси ёрдамида кўргазмали восита яратиш масаласи 2- бобда келтирилган. Ахборот технологияларининг жуда катта имкониятга эга бўлган муҳаррирлари, бир тилдан иккинчи тилга таржима қилувчи дастурий воситаларини келтириш мумкинки, уларнинг яратилиши таълим тизимида ҳам ўз самарасини бермоқда. Буларга Power Point, DreamWeaver, Microsoft FrontPage, HTML муҳарирлари ва Microsoft Word, Adobe Photoshop, CorelDraw, Acrobat Reader, Director, Flash кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин [13,14,15,16,24]. Power Point дастури Microsoft фирмасининг маҳсулоти бўлиб, Windows муҳитида ишлайди. Шу пайтгача унинг бир неча версиялари ишлаб чиқилган. Power Point дастури ҳар хил расмли кўринишлар ва асосан реклама роликлар тайёрлашга мўлжалланган. Power Point да тақдимотга мусиқа ва товушларни киритиш мумкин[27]. Power Point да тақдимот деб слайдлар тўпламига айтилади. Бу слайдларда маълум бир соҳага, мавзуга таалуқли маълумотлар сақланиб, оғзаки ёки ёзма шаклда берилади. HTML-муҳарир (Web-муҳарир) матнли ва графикли муҳаррирларининг хоссаларини мужассамлаштирган дастурий воситалар бўлиб, у webҳужжатларни яратиш ва таҳрирлаш учун мўлжалланган. Web-ҳужжат бу электрон кўринишдаги ҳужжат бўлиб, ундан Интернет тизимида маълумотларни узатиш ва қабул қилиш учун фойдаланилади [18]. Html гиперматнни белгилаш тили интернет технологияларида ишлаш учун яратилган бўлиб, унинг ҳужжатлари (ASCII кодларида ёзилган) оддий матнли файллардан иборат. Улар махсус белгиланган кодларни ўз ичига олади. HTML-ҳужжатларни яратиш ва таҳрирлаш учун Microsoft FrontPage, Dreamweaver ва шунга ўхшаш бир қанча махсус дастурий воситалар 18

ишлатилади. HTML-ҳужжатларни қуйидаги оддий ускунавий воситалардан фойдаланиб ҳам яратиш мумкин[15,26]: Microsoft Windows Notepad (блокнот) таҳрирлагичи, Windows Write таҳрирлагичлари; Microsoft Word таҳрирлагичи, Word Perfect ёки ASCII кодида ва бошқа матн ҳолатида ишлайдиган ихтиёрий таҳрирлагичлар. Бундан кўриниб турибдики HTML-ҳужжатни яратиш учун қандайдир бир матнли таҳрирлагич керак. Оддий матнли файлдан HTML ҳужжатлар махсус белгилар коди (теглар) билан фарқланади. Бу кодлар ҳужжатни ўлчам (формат) лаш, тайёр намуна (макет)ни аниқлаш, бошқа ҳужжатларга тааллуқли мурожаатларни ифодалаш ва бошқа кўпгина амалларни бажаради. HTML-кодлар одатда бош ҳарфлар билан ёзилади. Бу эса ўз навбатида уларни асосий матндан фарқлашни ва таҳрирлашни осонлаштиради. Махсус кодларда ёзилган HTML-ҳужжатнинг натижасини кўриш броузер (browser) деб номланувчи дастур орқали амалга оширилади (броузер-web-ҳужжатларни кўриш воситаси). Бу категориядаги дастурий воситаларга HTML форматдаги электрон ҳужжатларни кўриш учун мўлжалланган воситалар киради. Замонавий броузерлар нафақат матн ва графикани балки мусиқани, инсоннинг нутқини, интернетда радио тўлқинларини эшитишни, видеоконференцияларни кўришни, электрон алоқа хизмати билан ишлашни, телеконференциялар хизмати билан танишиш ва шунга ўхшаш кўпгина имкониятларни яратади. HTML ҳужжатлар учун энг кўп қўлланиладиган броузерларга Internet Explorer ва Netscape Navigatorларни мисол келтириш мумкин. Броузерда HTML ҳужжатни тахрирлаш имконияти йўқ бўлиб, у фақатгина намойиш этади. Броузердан чиқмасдан, ундаги буйруқлардан фойдаланиб, Microsoft Windows Notepad ускунавий воситаси ёрдамида HTML-ҳужжатни таҳрирлаш мумкин[13]. HTML-ҳужжатларни оддий ускунавий воситалар (Microsoft Windows Notepad, Microsoft Write ва шунга ўхшаш оддий матн муҳаррирлари) 19

ёрдамида махсус белгилар кодларини киритиб яратиш учун кўп вақт сарфланади. Унинг яна бир қийинчилик томони шундаки, HTMLҳужжатнинг дизайини чиройли ва объектларни оптимал жойлаштириш учун жуда кўп амаллар бажариш талаб қилинади. HTML-ҳужжатни Microsoft Word таҳрирлагичи ёрдамида яратиш учун эса махсус белгилар кодини ёзиш шарт эмас. Махсус белгилар кодини Word да ёзилганда ҳам, у оддий текст сифатида қабул қилинади. Чунки Word HTML- ҳужжатнинг кодини киритиш учун мўлжалланмаган. Microsoft Word таҳрирлагичида HTML-ҳужжатни яратиш учун тўғридан-тўғри унинг натижавий кўринишини яъни броузер намойиш этадиган кўринишини ясаш ва хотирага html форматида сақлаш керак[14]. HTML-ҳужжатни Microsoft Word таҳрирлагичи ёрдамида яратишнинг қулай томонларидан бири-фақат натижавий кўринишни ясалишидир. Махсус белгилар кодини унга мос равишда Microsoft Word нинг ўзи яратади. HTML- ҳужжатни Microsoft Word таҳрирлагичи ёрдамида яратишнинг ноқулай томонларидан бири-бу унинг дискда эгаллайдиган ҳажмини каттароқ бўлишидир. Махсус дастурий воситалар ёрдамида HTML-ҳужжатни яратиш ёки таҳрирлаш катта имкониятларга эга. Уларнинг мазмун ва моҳияти 1.2- параграфда ёритилган. Махсус дастурий воситалар бир вақтнинг ўзида HTML-ҳужжатнинг махсус белгилар коди ва натижавий кўриниши билан ишлаш имкониятини беради. Махсус дастурий воситалар хам бир-биридан имкониятлари билан фарқ қилади. Махсус дастурий воситалар ёрдамида яратилган HTMLҳужжатнинг дискда эгаллайдиган ҳажми бирмунча кичик бўлади, бу эса уни броузерда намойиш этиш учун имконият яратади. Унда ташкил қилинган ичма-ич гипермурожаатлар бошқа папкаларга кўчирилган вақтда бехато ишлайди[15,37]. HTML-ҳужжатларга тасвирларни ўрнатишда биринчи навбатда уларнинг форматига эътибор бериш лозим. Ҳар хил форматдаги тасвирлар 20

турлича сифат ва ҳажмга эгадир. Масалан, BMP (Bitmap) форматли тасвирлар юқори сифатга эга бўлишига қарамасдан дискда кўпроқ жой эгаллайди. JPEG (Joint Photografic Experts Group) форматли тавсвирлар сифат даражаси BMP га яқин бўлиб, ундан деярли икки марта камроқ ҳажмга эга. GIF (Grafic Interchange Format) форматли тасвирлар жуда кам ҳажмга эга бўлиб, фақат унинг тасвир сифати BMP ва JPEG га қараганда анча паст. Сабаби GIF форматли тасвирлар 8 разрядгача (28=256 хил), JPEG форматли тасвирлар 24 разрядгача (224=16.777.216 хил), BMP форматли тасвирлар 32 разрядгача (232=4.294.967.296 хил) рангларни ишлатиш имкониятига эга. GIF форматнинг интернетда оммавийлашишига сабаб унинг хотирада кам жой эгаллаши билан белгиланади. Webсаҳифаларда тасвирларни яхшироқ намойиш этиш учун JPEG форматдан фойдаланилади. BMP формат web-саҳифаларда жуда кам ишлатилади. Acrobat ёрдамида ҳужжатларни электрон нусхада чоп қилиш имконияти мавжуд. Acrobat дастурий воситаси асосида чоп қилинган ҳужжатлар.pdf шаклида (форматида) бўлади[37]. Director 8.5 бу дастурий восита мультимедиа яратиш учун мўлжалланган. Director ёрдамида бир нечта фойдаланувчилар ўзаро мулоқотда бўлиши мумкин. Web сайт яратиш учун қулай восита. Унинг камчилиги Lingo дастурлаштириш тилининг мураккаблиги ва кўп хотира эгаллашидир. DreamWeaver-бу биринчи Html таҳрирлагичлар ҳисобланиб, бўлиб унинг афзалликларидан бири-бу ҳужжатнинг макетини яратиш билан бир қаторда катта имкониятларга эга бўлган дастурлаштириш тилининг борлигидадир. Flash дастурий воситаси мультфилмлар яратиш учун қулай бўлиб, унда катта имкониятларга эга бўлган Action Script дастурлаштириш тили мавжуд. Унинг камчилиги сифатида анимация яратиш жараёнининг мураккаблиги ва тасвирни чизиш учун кўп вақт талаб этилишини кўрсатиш мумкин [23]. 21

1-боб бўйича хулосалар Таълим жараёнига замонавий ахборот технологияларининг жорий этилиши қуйидагиларга олиб келади: - таълим жараёнини, ўқувчи-талабаларнинг аниқ тайёргарлик даражасини, қобилиятларини, янги материални ўзлаштириш суръатини, қизиқиш ва майлларини ҳисобга олиб кўпроқ индивидуал равишда ёрдам бериш; - ўқувчи-талабаларнинг билиш фаолиятларини кучайтириш, уларнинг ўзини ўзи такомиллаштириш, таълим ва касбга қизиқишларини шаклланишига интилишларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш; - таълим жараёнида фанлараро алоқаларни кучайтириш, борлиқ ҳодисаларини комплекс ўрганиш; - таълим жараёнининг мослашувчанлиги, омилкорлиги, ташкил топиш шакллари ва усулларини такомиллаштириш ҳисобига уни доимий ва динамик янгилаш; - барча таълим муассасаларида ўқитишнинг муаммоли ва компьютер воситаларидан ҳамда виртуал стендлардан фойдаланиш; - таълим жараёнининг технологик базасини ҳозирги замон техник воситаларини жорий этиш йўли билан такомиллаштириш. 22

2-БОБ. КЎРГАЗМАЛИ ВОСИТАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ДАСТУРЛАРИ 2.1.HTML тилининг график имкониятлари Ўқув материалларини электрон нусхада чоп этиш имкониятини берадиган дастурий воситалардан бири бу HTML таҳрирлагичи ҳисобланади Ҳозирги вақтда HTML-кодини яратиш жараёнини осонлаштирадиган бир қанча восита ва ускуналар мавжуд. Microsoft фирмасининг Word муҳарририда оддий матнни HTML-ҳужжатига айлантирадиган воситалар мавжуддир. Бундан ташқари Internet Explorer ва бошқа браузерларда Webсаҳифани яратиш, таҳрирлаш ва чоп этиш учун етарли даражада мукаммал воситалар мавжуд. Бу воситаларни ишлатиб HTML-кодларини қўлламасдан ҳам тасвирларни ва матнни киритиш мумкин. HTML-муҳаррирларининг қуйидаги учта тури мавжуд: матн процессорининг кенгайтирилган элементлари ва уларни HTMLмуҳаррири сифатида ишлатиш; матнли ҳужжатларни HTML-ҳужжатларга айлантирадиган (конвертация) воситалар; WYSIWYG технологияни қўллаб-қувватлайдиган HTMLмуҳаррирлари. WYSIWYG What you see is what you get «Нимани кўрсангиз шуни оласиз» маъносини билдиради. Бундай методда экранда яратилган саҳифа унинг қоғоздаги варианти билан мос тушади ва у худди шундай броузерда акс этади. Бу технологияда ишлайдиган муҳаррирларнинг бошқалардан фарқи шундаки, бунда саҳифанинг ҳамма элементларини силжитиш мумкин. HTML таҳрирлагичи ёрдамида маъруза матнини махсус кўринишдаги гиперматн шаклига келтириш имконияти мавжуд. Гиперматн кўриниш олган матнга гипермурожаат ўрнатиш мумкин. Гипермтн ва унга гипермурожаат ўрнатиш HTML таҳрирлагичининг махсус буйруқлари (теглари) орқали амалга оширилади. Мураккаб теглар калит сўзлардан ташқари маълум бир атрибут ва параметрларга ҳам эга бўлишлари мумкин. 23

Тегларнинг ёзилиш қоидалари дастурлаштириш тилига яқин бўлган махсус тил (язык разметки) орқали амалга оширилади. Бу махсус командалар тили бўлиб, у гиперматннинг белгилаш тили HTML (Hyper Text Markup Language) деб айтилади. Бундай кўринишдаги ҳужжатларни HTMLҳужжатлари ёки HTML форматидаги ҳужжатлар деб ҳам юритадилар. HTML- ҳужжатларни экранга чақирганда ундаги теглар кўринмайди ва фақат матн экранга чиқади[14,37]. HTML тилининг теглари ёрдамида ташкил қилинган ҳужжатларнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бу гиперматнли мурожаат лардир. Теглар ёрдамида ихтиёрий матннинг бўлагини бошқа ҳужжат билан боғлаш мумкин яъни гипермурожаат ўрнатиш мумкин. Худди шундай иккинчи, учинчи ва ҳакозо ҳужжатлар билан гипермурожаат орқали ўзаро боғланиш мумкин. Бу эса ўз навбатида HTML тилининг теглари ёрдамида электрон қўлланмани мундарижасини ташкил қилишга ва ундаги мавзулар билан матнни боғлашга имконият яратади. Мавзуларга тегишли таърифлар, таянч иборалар, калит сўзлар ва бошқа қўшимча маълумот олиш керак бўлган ифодаларнинг мазмунига мурожоаат қилиб улар ҳақида маълумот олиш ҳам гипермурожоаатлар орқали амалга оширилади. Гипермурожаатлар ёрдамида мундарижага қайтиш, ундан ихтиёрий мавзуга ёки бобга ўтиш орқали маълумотларни олиш каби қулай имкониятлар электрон қўлланмадан фойдаланишнинг афзаллик томонларини кўрсатади. Бундан ташқари электрон қўлланмадан фойдаланилганда маълумотларни такрор ўқиш, кўриш ва мулоҳаза юритиш имкониятлари борлигини алоҳида таъкидлаш лозим[13,21]. Web саҳифаларда график компонентлардан фойдаланиш мақсадларига кўра учта категорияга бўлиш мумкин: 1. Иллюстратив графика. Бу графикага қуйидагилар киради: фотографияларга ёзилган қўшимча матн, тушунтирувчи расмлар, чизмалар ва схемалар. 24

2. Функционал графика. Бу графикага қуйидагилар киради: сайтни бошқариш элементлари (навигация кнопкалари, ҳисоблагичлар, интерактив шакллар элементлари). 3. Декоратив графика. Бу графикага қуйидагилар киради: саҳифани безатиш учун дизайн элементлари, уларда маълумотлар акс этмайди (фон расмлари, график файллар кўринишидаги ажратувчи чизиқлар ва бошқалар). Расм ва графикалар WWW учун доимо зарурдир. Бу экранда бир вақтда ҳам тасвирни, ҳам матнни кўришга имконият беридаган интернетнинг ягона воситаси ҳисобланади. Кўпгина броузерлар GIF (Graphies Interchauqe FOP матн графика алмашиш формати) ва FOP (Joint Picture Encodinq Group харакатсиз тасвирларнинг кодлаштириш гуруҳи) график форматларини қувватлаб турадилар. Булар Интернетдаги графиканинг оммалаштириш стандарт форматидир. Форматларни кодлаштиришда тасвир сиқилади ва натижада жуда кичик размерга эга бўлади (сифати қониқарли даражада бўлишигп қарамай). Барча замонавий график дастурлар бу иккала форматни қувватлаб турадилар. GIF штрихли тасвирлар (штрихли расмлар, схемалар,) Wеб саҳифанинг расмийлаштириш график элементлари) учун идеал ҳисобланса, JPEG эса, одатда ярим товушли (фотография, картина) графикани кодлашлаштиради. Бундан ўлароқ GIF файл экранларда анимацион филмлар сингари кўрсатиладиган бир нечта график тасвирларни ҳам ўз ичига олади. Internet Explorer ҳам PNG (portable Network Graphics ўзгарувчан тармоқ графикаси) ва BMP (Bit MaP бит матрицаси) форматларни қувватлаб туради. PNG яқинда ишлаб чиқилган бўлиб, бундан мақсад, GIF ва JPEG лар ўрнини эгаллаш ва иккала форматнинг ижобий томонларини бирлаштириш. Лекин ҳали у оммалашган эмас. 25

BMP бу Windows системасида тасвирларни сақловчи стандарт форматдир. Бу формат истеъмол учун тавсия қилиниши мумкин эмас, чунки у берилган маълумотни сиқиб қўйишга қарши. Ҳар хил график форматлар файлининг кенгайтмаси турличадир. GIF файлнинг кенгайтмаси gif, JPEF файларники jpg, jpe ва jpeg, PNG файлларнинг кенгайтмаси - png, BMP файлларники bmp. Wеб-саҳифаларда графикани тақдим этишда ҳозирги пайтда Wеб даги барча тасвирлар икки форматда: GIF ва JPEG форматларида тақдим этилган. Эслатиб ўтиш ўринли бўлган учинчи рақиб, PNG формати, браузерларнинг қўллаб-қувватлаши ва эътибори учун курашмоқда. GIF. GIF Graphics Interchange Format ни Web нинг анъанавий формати деб аташ мумкин. У Wеб-браузерлар қўллаб-қувватлаган файлларнинг биринчи формати бўлган ва ҳозирги кунгача ҳам Wеб нинг асосий графика формати бўлиб келмоқда. Унинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 256 дан ортиқ бўлмаган рангни қўллаб-қувватлайди (кам бўлиши мумкин ва кўпинча шундай ҳам бўлиши керак); ранглар палитрасидан фойдаланади; LZW усули бўйича ахборотни ёъқотишсиз зичлашдан фойдаланади (бу усул PKZIP архиваторида қўлланиладиган зичлашга ўхшаш ва бинобарин, GIF-файллар кейинчалик яна зичланмайди); қаторлараро разверткани қўллаб-қувватлайди; оқимли формат ҳисобланади, яъни расмни кўрсатиш уни ола бошлаш вақтида бошланади; палитрадаги рангларнинг бирига шаффоф атрибутини белгилашга имкон беради, бу шаффоф деб аталадиган GIF ларни яратишда қўлланилади; бир файлда бир неча тасвирларни сақлаш имкониятига эга, бу анимация қилинган GIF ларни тайёрлашда қўлланилмоқда; файлга изоҳ қўйиш, тасвирларни кўрсатиш орасида ушланиб қолишни бажариш ва бошқаларга имкон берадиган файлга бошқарувчи блокларни қўйиш имкониятини қўллаб-қувватлайди. 26

Энди эса ушбу хусусиятлар нималарга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида бироз тушунтириш бериб ўтамиз. Юқорида ёзганимиздек, GIF 256 дан кўп бўлмаган рангни қўллаб-қувватлайди, бу эса биз GIF -форматида сақлайдиган барча тасвирлар ушбу чегара доирасига сиғиш учун (турли дастурлар бунга турлича эришадилар) ранглар миқдорини камайтиришини англатади. Бу эрдан эса хулоса келиб чиқади агар ранглари бир-бирига уйғун ўтадиган ва илғаш қийин бўлган ранг туслари бор яхши фотосуратни олсак, у ўзгартирилгандан сўнг ҳаммаси анча ёмон бўлади туслар илғанмайдиган бўлади ва бутун фотосурат табиий кўринишини ёъқотади. Шунинг учун агар фотосуратни GIF форматида сақлаш ва барча ранг тусларини бериш шарт бўлса, ҳийлаларга боришга тўғри келади. Масалан, фотосуратга қандайдир бадиий филтрни қўллаш ва уни расмга айлантириш ёки тон беришни қўллаш мумкин. Расмлар ва чизмаларни бу форматда сақлашда ҳеч қандай муаммолар мавжуд эмас, улар одатда яхши сиқилади ва кўп рангларни ўз ичига олмайди[15,21]. JPEG. Wеб даги иккинчи энг машҳур графика формати JPEG Joint Photographic Experts Group ҳисобланади. У ранг тўғрисида 24-разрядли ахборотга эга бўлади. Бу GIF форматидаги 256 рангдан фарқли ўлароқ 16,77 млн. ранг деганидир. JPEG да ёъқотишли зичлашдан фойдаланилади. Бу шуни англатадики, зичлаш жараёнида тасвир тўғрисидаги баъзи ахборот чиқариб юборилади, лекин аксарият ҳолларда тасвир сифатининг ёмонлашиши зиён келтирмайди ва ҳаттоки кўпинча сезилмайди ҳам. Ранглари уйғун ҳолда бир-бирига ўтадиган фотосурат ёки ихтиёрий тасвирларни JPEG -форматида сақлаган яхши, чунки у кичик ҳажмдаги файлга сиғадиган тасвирнинг анча юқори сифатини таклиф этади. Шунга қарамасдан, JPEG бир хил рангдаги графика тасвирлари учун энг яхши қарор ҳисобланмайди, чунки бу формат рангларда хол-хол доғлар ҳосил қилади ва сўнгги файл, одатда, ўшандай тасвир учун GIF-файлга қараганда бироз катта бўлади. 27

PNG. Wеб да доимий ишлатиш учун рақобатлашаётган учинчи графика формати ҳам мавжуд. Бу баъзи афзалликларига қарамасдан 1994 йилдан бери у ёки бу жиҳатдан унча кўп фойдаланилмаётган PNG Portable Network Graphic форматидир. Браузерлар встроенную графика сифатида PNG форматини эндигина қўллаб-қувватлай бошлади, бироқ PNG Wеб да оммавий формат бўлиш учун барча имкониятларга эга. Айнан шунинг учун ҳам у бу эрда «катта учлик»ка киритилган. PNG ёъқотишсиз зичлаш схемасидан фойдаланган ҳолда 8-разрядли индексация қилинган рангларни, 16-разрядли ярим тонларни ёки 24-разрядли тўла рангли тасвирларни қўллаб-қувватлаши мумкин. Бу тасвирнинг анча юқори сифатини, баъзан эса GIF формати билан таққослаганда кичикроқ ҳажмдаги файлни таъминлайди. Бундан ташқари, PNG файллари бир неча ажойиб функцияларга эга, масалан, гамма коеффициентини бошқариш ва шаффофликнинг ўзгартириладиган даражалари (бу фон расмини тарқоқ майин соялар орқали кўрсатишга имкон беради)[24,26]. Tасвирлар файлининг ажрата олиши ва ўлчами. Wеб тасвирлари фақат дисплей экранида жойлашгани сабабли, уларнинг ажратаолишини дюймдаги пикселларда (ppi pixels per inch) ўлчаш техник жиҳатдан тўғри бўлади. Ажратаолишни ўлчашнинг бошқа бирлиги дюймдаги нуқталар сони (dpi dots per inch) босма тасвирларнинг ажратаолишига тааллуқли ва босмадан чиқарадиган қурилманинг ажратаолишига боғлиқ бўлади[24]. Графиканинг реал ўлчамлари дисплейнинг ажрата олишига боғлиқ бўлганлиги сабабли, Wеб-муҳит учун дюймлардаўлчаш номақбул бўлмоқда. Ўлчашнинг ягона муҳим бирлиги пиксел бўлмоқда. Tасвирни 72 ppi ажрата олиш билан яратиш қулайдир (экранда тақдим этиш учун бу энг яхши вариантдир), бунда пикселлардаги умумий ўлчамларга эътибор бериш керак. Wеб да графика яратиш жараёнида дюймларни умуман ишлатмаслик мумкин. Tасвирнинг саҳифадаги бошқа тасирлар билан таққосланган ўлчами ва браузер ойнасининг умумий ўлчами муҳимдир. 28

Масалан, кўпчилик фойдаланувчилар ҳамон 640х480 пикселдаги ажрата олишли 14-дюймли дисплейларни ишлатади. Экраннинг барча жойини графика заставкаси билан тўлиқ тўлдириш учун унинг кенглигини 600 пикселдан ошмайдиган қилиш керак (бунда ўнг ва чап томондаги пикселларнинг бир қисми ойна учун ва айлантириш ёъли учун ишлатилиши эътиборга олинади). Саҳифадаги бошқа тугмачалар ва тасвирларнинг ўлчамини 600 пикселли кенгликка эга банерга нисбатан пикселларда ўлчаш керак. Файл ўлчами. Шубҳасизки, айнан графика Wеб ни бугунги кўринишга солган. Графика Wеб-саҳифа учун тармоқ бўйича узатиш вақтини ошришини унутмаслик керак, графиканиннг катта ҳажми юклаш учун сезиларли вақт кетишини англатади, бу эса ўқувчининг сабрини синайди, айниқса у стандарт модем боғланишидан фойдаланган ҳолда алоқани боғлаётган бўлса[27]. Ушбу муносабатда Wеб-дизайнер учун ягона энг муҳим қоида бор: графика тасвири файлининг ўлчами имкон қадар кичик бўлиши керак! Tармоқ бўйича узатишга мўлжалланган тасвирларни яратиш ишлаб чиқувчилар учун юклаш вақти муаммосига жиддий ёндашиш масъулиятини юклайди. Wеб саҳифада график элементни жойлаштириш[14]. График тасвирлар Wеб саҳифага < IMG > теги ёрдамида қўйилади. қуйида унинг формати келтирилган: <IMG SRC = {tasvir fayli adresi} [WIDTH= {eni} ] [HEIGHT= {Balandlik} ] [ACT= {Alternativ matn} ] [BORDER = {CHegara qalinligi} ] [ALIGN = left / riqht /top /texttop/ middle /alsmiddle/ /baseline/ botton/ absbotton ] [VSPACE = {Vertikal bo yicha sahifa matnigacha masofa} ] [HSPACE = {Gorizontal bo yicha sahifa matnigacha masofa} ]> IMG (Image) сўзи тасвирни изоҳлайди. Атрибутлар ичида SRC (source - манба) мажбурий атрибут ҳисобланди. Бу адрес ўзига Wеб сервер адресини 29

қабул қилаоладиган (агар файл бошқа серверда бўлса) тўлиқ ва қисқартирилган (фақат файл номларидан иборат) кўринишида бўлиши мумкин. <IMG SRS = Ошибка! Недопустимый объект гиперссылки.> <IMG SRS = /folder1/folder2/first2.qif > WIDTH ва HEIGHT атрибутлари расмлар эни ва баландлигини пикселларда беришга имкон беради. Бу ҳолда броузер расм файлини олгунча кадар унинг ҳақиқий размерини ўрнатади ва натижада сизнинг саҳифангиз дизайнига салбий таъсир бўлмайди. ALT атрибути «алтернатив матн» деб аталадиган график образ пайдо бўлиши лозим бўлган матн сатрини беради. Бундан мақсад шуки, саҳифанинг керакли жойини тезроқ аниқлаш учун, фойдаланувчи броузердаги график тасвир кўрсатувчини ўчириб қўйиши мумкин. Натижада саҳифадаги графика ўрнида бўш жой акс этади. Шунинг учун бу бўш жойдан унумли фойдаланиш ёълларини ўйлаб қўйиш керак бўлади. Бордер атрибути тасвир атрофидаги (қалинлигини берадиган пикселларда). ALIGN атрибути тасвирнинг нисбий эгаллаб турган жойини бошқариш имкониятини яратиб беради. У қуйидаги қийматларга эга: - left тасвир чапга сурилади, матн эса унинг ўнг томонидан айланиб ўтади. - riqht - тасвир ўнгга сурилади, матн эса унинг чап томонидан ўтади. - top - тасвир жорий сатрнинг юқорисига тўғриланади. - texttop - тасвир жорий сатрнинг энг баланд символ чўққисига тўғриланади. - middle - тасвир маркази жорий сатрнинг базавий чизиғига тўғриланади. - avsmiddle - тасвир маркази жорий сатр марказига аниқ тўғриланади. - baseline - тасвирнинг пастки қирраси жорий сатр базарий чизиғига тўғриланади. 30

- botton тасвирнинг пастки қирраси жорий сатр қуйи қисмига тўғрилади. - absbotton тасвирнинг қуйи қирраси жорий сатр энг қуйи қисмидаги символнинг қуйи қисмига тўғрилади. Графикани намоён этувчи саҳифа : <HTML> <HEAD> <TITLE> Mebellar Saloni</TITLE> </HEAD> <BODY> <P> Grafikani namoyon etuvchi sahifa </P> <IMG src= "mebel06.jpg"> <P>Uy jixozlari</p> </BODY> </HTML> Бу файлни grafik_1.html деб номлаймиз. 2.1-расм. Графикани намоён этувчи саҳифа. Юқоридаги HTML ҳужжатни қуйидагича ўзгартирамиз: <HTML> <HEAD> <TITLE>Mebellar Saloni</TITLE> </HEAD> <BODY> 31

<P> Grafikani namoyon etuvchi sahifa</p> <BODY bgcolor=white background="fon1.jpg"> <IMG src="mebel06.jpg"> <P> Uy jixozlari </P> </BODY> </HTML> Бу файлни grafik_2.html деб номлаймиз. HTML ҳужжатдаги тасвирни график гипермурожаатга айлантириш учун <А> ва < IMG > тегларининг комбинациясидан фойдаланилади. <A HREF="Hujjatning URL adresi"><img SRC="Tasvirning URL adresi" ALIGN = qiymat1 WIDTH="qiymat2" HEIGHT="qiymat3" ALT="Alternativ matn" BORDER=" qiymat4"></a> Ҳужжатнинг URL адреси - мурожаат қилинаётган ҳужжатнинг URL адреси; Tасвирнинг URL адреси гипермурожаат сифатида намоён бўлувчи тасвирнинг URL адреси. 2.2.Flash дастурида кўргазмали воситаларни тайёрлаш Юқорида электрон қўлланмаларнинг афзаллик томонлари ҳақида тўхталган эдик. Ушбу параграфда эса электрон қўлланмага бир қатор ўзгартиришлар киритиб уни мультимедиали (кўп воситали) кўринишга келтириш масаласини муҳокама қилишга ўтамиз. HTML-дастурий воситасида яратилган электрон қўлланмани мультимедиали кўринишга келтириш учун бошқа дастурий воситаларнинг имкониятларидан фойдаланиш талаб этилади. Бундай дастурий воситалар сирасига Flash ни келтириш мумкин[14,24]. Flash дастурий воситасининг ускунавий воситалари орқали HTMLҳужжат бошқа кўринишига айлантирилади. Яъни HTML-ҳужжатни кўриниши Flash дастурий воситасида қабул қилинган шаклдаги кўринишни 32

олади. Бундан сўнг Flash дастурий воситаси ёрдамида мультимедиали электрон қўлланманинг таркибий қисмларини тузиш мумкин. Ушбу мультимедиали электрон қўлланманинг таркибий қисми мундарижадан, боблардан, мавзулардан, анимациялардан, адабиётлар руйхатидан ва назорат қилиш механизмидан ташкил топган. Бу ерда ҳам юқорида қайд этилганидек мундарижа, боблар, мавзулар, анимациялар, адабиётлар ва назорат қилиш механизми гипермурожаатлар ёрдамида боғланган[26]. Ушбу мультимедиали электрон қўлланманинг афзаллик томонларидан бири мавзуларга тегишли анимациялардан гипермурожаатлар ёрдамида фойдаланиш имконияти мавжуд. Анимациялар ҳаракат ва овоз билан бойитилиши эвазига ўқув материалларининг мазмуни кенгроқ ва тушунарли тарзда ёритиб берилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мультимедиали электрон қўлланманинг ҳар бир мавзусига тегишли анимацияларни яратиш мураккаб жараённи ташкил қилиб, унда фан ўқитувчилари ва дастурловчиларнинг ҳамкорликда фаолият кўрсатиши талаб этилади. Анимацияларни яратиш жараёнида фан ўқитувчилари дастурловчиларга ҳар бир жараённи тушунтириб, керакли маслаҳатлар бериб борадилар. Дастурловчилар эса мавзуга тегишли анимацияни яратиш, уни керакли жойга ўрнатиш, ҳаракат, овоз, қайтиш ва тўхтатиш каби тугмаларини ишлаб чиқиш каби операцияларни амалга оширадилар. Қуйида келтирилган 2.2-расмда мультимедиали электрон қўлланманинг таркибий тузилмаси кўрсатилган. Шу ўринда мультимедиали электрон қўлланма ва виртуал стендларни ишга туширадиган тугмалар дастури тўғрисида тўхталиб ўтиш лозим. Бу тугмалар ёрдамида анимациялар бошқарилиб турилади. Анимацияларни кўриш, уларни такрорлаш ва тўхтатиш каби амаллар ушбу тугмалар орқали бажарилади. Юқорида таъкидланганидек мультимедиали электрон қўлланмалар ва виртуал стендларнинг анимациялари Flash дастурий воситасида, уларнинг мундарижаси ва унга боғлиқ матни HTML-таҳрирлагичи ёрдамида 33

яратилган. 2.2-расм. Flash дастурий воситаси асосида яратилган мультимедиали электрон қўлланманинг таркибий қисмлари Шу боис Flash ва HTML-таҳрирлагичини ўзаро боғлайдиган интерфейс-дастур яратилган. Ушбу дастурнинг асосий вазифаси анимацияларни HTML ҳужжатга жойлаштириш ва унинг кўринишини ўзгартиришдан иборат. Унинг схемаси қуйидаги расмда кўрсатилган (2.3.- расм). 34

HTML-ҳужжат билан анимация ўртасидаги алоқа HTML-қужжатга анимацияни жойлаштириш учун Dreamweaver дастурий воситасидан файдаланилади. Бу ўз навбатида HTML-ҳужжатни кўринишини ўзгартириш, анимацияни жойлаштириш имкониятини беради 2.3-расм. HTML-ҳужжат билан Flash дастурий воситаси ўртасидаги алоқани таъминлайдиган дастурнинг схемаси. Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда Flash дастурий асосида яратилаётган мультимедиали электрон кўргазманинг қисмларини қуйидаги кўринишда тасвир этиш мумкин (2.4-расм). воситаси таркибий 2.4-расм. Flash дастурий воситаси асосида яратилаётган мултимедиали электрон кўргазманинг таркибий қисмлари. 35

Одатда, яратилган Flash-лойиҳа, HTML-ҳужжат кўринишидаги Flashобъект бўлади. Бундай кўринишдаги саҳифани кўриш учун Flash плагин (плейер) керак бўлади. Бу восита одатда Windows нинг стандарт пакетида мавжуд. Аммо кўп ҳолларда Flash-саҳифа зарур бўлган дастурий таъминотни ўзи чақиради (юклайди) ва уни автоматик равишда кўринадиган ҳолга келтиради. Flash-технологиянинг бошқа кўринишда фойдаланишга мисол тариқасида интерактив локал «тақдимот» ни яратишни келтириш мумкин. Бунинг учун Flash дастурий воситасида бажариладиган файлнинг (.exe) шаклини яратиш кўзда тутилади[18]. Flash-технологиянинг энг асосий ютуқларидан бири унинг ёрдамида чиройли, ўлчами унча катта бўлмаган динамик анимацияларни яратиш имкониятининг мавжудлигидадир. Бу ўз навбатида маълумотларни қисқартира оладиган векторли графикадан ва мураккаб алгоритмлардан фойдаланишга имкон яратади. Шунинг билан бир қаторда Flash технологиянинг яна бир имкониятини таъкидлаш лозимки, унинг ёрдамида серверга мурожаат қилиш учун яратилган шаклдан фойдаланиш имконияти ҳам мавжуд. Flash-саҳифани яратишда дастурловчи Web-сайтни юклаш жараёнини бошқариш имкониятига эга, масалан, юклашни шкала кўринишида фоизларда ифодаланишини кўриш мумкин. Flash-анимацияни яратишда дастурловчи асосан кадрлар билан амал бажаради. Кадрлар устида ҳар-хил амалларни бажариш ҳисобида яратиладиган дастурнинг ҳажми ва юкланиш вақти тежалади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бошқа веб-саҳифаларни яратувчи аниматорлар технологиясидан фарқли ўлароқ, Flash-технологияда экран ва саҳифанинг ўлчамини мос тушмаслиги тўғрисида муаммо бўлмайди. Бунда экраннинг ўлчамини фоизларда бериб, Flash-объектнинг ҳамма вақт бир хил нисбий ўлчамини олиш имконияти мавжуд. Бу ерда фақат векторли графиканинг 36

элементлари масштаблаштирилмай, балки унга тикилган график тасвирлар ҳам масштаблаштирилади. Flash дастурий воситаси анимацияларни FLA форматида сақлаши ва бир неча хил форматларда экспорт қилиши мумкин. Масалан, GIF (Grafic Interchange Format), AVI (Audio Video Interleaved), SWF (Flash формати). Расмларни, овозларни, векторли графикани ҳаммасини Flash.SWF кенгайтмали файлга жойлаштиради. Бу эса ўз навбатида дастурловчи учун саҳифа яратишни бошқариш билан бир қаторда, объектни кўриш имкониятини ҳам яратади. FLA форматида сақланган анимация фақатгина Flash муҳитида ишлайди. Бу форматнинг фойдали томони шундаки, ихтиёрий вақтда анимацияни қайта таҳрирлаш мумкин. Чунки SWF ва AVI форматда сақланган файлларни таҳрирлаб (ўзгартириб) бўлмайди[13,14]. Табиийки Flash-технология ҳам камчиликларга эга. Flash-объектлардан фойдаланишнинг асосий камчиликларидан бири фойдаланувчиларга плагин дастурининг ўрнатилган бўлишлиги билан белгиланади. Унинг иккинчи камчилиги Flash-роликни кўриш учун керак бўладиган компьютернинг ресурсига бўлган юқори талабдир. Анимацияни экранга чиқарувчи плагин (плейер) процессорнинг кўп ресурсини эгаллайди, анимацияни кўрсатиш бўлса, экраннинг ўлчамига боғлиқ. Аммо, шундай бўлсада, бошқа бир томондан Flash-роликни кўрсатувчи плагин дастур Windows операцион тизимининг ихтиёрий версиясида ишлайди. Бу ерда фақат ягона чегара унинг юкланиш тезлигида бўлиши мумкин. Flash-технология ҳозирги вақтда уч ўлчовли графика билан ишлашни таъминламайди, аммо ундаги жуда кучли ускунавий воситалар ва утилиталар икки ўлчамли тузилмаларни яратишни таъминлайдиларки, уларнинг кўриниши уч ўлчамли тузилмалардан фарқ қилмайди[14,26]. Юқорида баён этилганлар Flash дастурий воситаларидан ҳар хил реклама роликлари, мультфилмлар, анимацион филмлар ва мультимедиали электрон қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, HTML-дастурий воситаси асосида 37

яратилган электрон қўлланмалардан фарқли равишда Flash технология асосида яратилган мультимедиали электрон қўлланмалар анимация, овоз элементлари билан бойитилиш эвазига ўқув материалларини мазмунини тўлиқроқ ва кенгроқ ёритишга ва ўзлаштириш кўрсаткичини оширишга имконият яратади. 2.3.Delphi тизимида мультимедиали воситаларни яратиш Delphi бу дастурий таъминотни тез ишлаб чиқишга имкон берувчи дастурий тизим бўлиб, дастурлаш тили сифатида Delphi дастурлаш тили қўлланилади. Delphi дастурлаш тили қатъий қоидаларга асосланган объектга мўлжалланган дастурлаш тили ҳисобланиб, унинг асосини дастурчиларга яхши маълум бўлган Object Pascal ташкил этади [18]. Шу вақтга қадар Delphi пакетининг бир нечта версиялари ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда Borland Delphi 7 Studio версияси дастурчиларга тақдим этилган. Дастурнинг олдинги версиялари каби Borland Delphi 7 Studio пакети ҳам бир ойнали оддий дастурлардан тақсимланган маълумотлар базасини бошқарувчи дастурларгача тузиш имконини беради. Дастурий пакет таркибига маълумотлар базаси, XML-ҳужжатлар билан ишлаш, ёрдам тизимини ишлаб чиқиш ва турли хил масалаларни ҳал этиш имконини берувчи утилиталар киритилган. Дастурнинг еттинчи версияси олдинги версиялардан.net технологиясини қўллаб-қувватлаши билан ажралиб туради [14,16]. Borland Delphi 7 Studio дастурий пакети Windows 98 операцион тизими муҳитидан бошлаб Windows тизимининг барча турларида ишлаши мумкин. Дастур ишлаши учун ҳисоблаш тизимига : 166 МГц тактли частотадан кичик бўлмаган Pentium ёки Celeron туридаги процессор (Pentium II 400 МГц тавсия этилади), тезкор хотира 128 Мбайт (256 Мбайт тавсия этилади) ва доимий хотирада етарлича бўш жой (Enterprise версиясини тўлиқ ўрнатиш учун таҳминан 475 Мбайт) каби талаблар қўйилади. 38

Delphi дастурини ишга тушириш асосий менюнинг Borland Delphi 7 бўлимидаги Delphi 7 буйруғи орқали амалга оширилади (2.5-расм) 2.5-расм. Delphi дастурини ишга тушириш Дастур ишга тушганидан кейин эътибор берилса, дастур иш ойнаси одатдагидан фарқли равишда бешта ойнадан иборатлигини кўриш мумкин (2.6-расм): 2.6-расм. Delphi дастури ишга тушгандан кейин экран кўриниши ойнаси; Delphi 7 бош ойнаси; Form 1 бошланғич форма ойнаси; Object Inspector объектлар ҳусусиятини тахрирлаш 39

Object TreeView объектлар рўйхатини кўриш ойнаси; Unitl.pas дастур кодини тахрирлаш ойнаси Бошланғич форма ойнаси дастур кодини тахрирлаш ойнасини деярли тўлиқ бекитиб туради. Дастурнинг бош ойнасида (2.7-расм) буйруқлар менюси, ускуналар панели ва компонентлар палитраси жойлашган. 2.7-расм. Дастур бош ойнаси Бошланғич форма ойнаси (Forml) яратилаётган дастурнинг бошланғич ойнасини акс эттиради. Object Inspector ойнаси (2.8-расм) - объектлар ҳусусиятини тахрирлаш ойнаси бўлиб, дастур иш ойнаси ва унда жойлаштирилган объектларнинг қийматлари, ҳусусиятларини таҳрирлаш имконини беради. 2.8-расм. Ойнанинг Properties бўлимида объект ҳусусиятлари келтирилган ва уларнинг қийматлари кўрсатилган 40

Визуал лойиҳалаш терминологиясида объектлар деганда мулоқот ойналари ва бошқарув элементлари (киритиш ва чиқариш майдонлари, буйруқ тугмачлари, фаоллаштириш тугмачалари ва бошқалар) тушинилади. Объект ҳусуияти объектнинг кўриниши, жойлашиши ва объектнинг ҳаракатини белгилайди. Масалан, width ва Height бирликлари объектнинг ҳажмини (бўйи ва энини) белгилайди, тор ва Left бирликлари эса, форманинг экрадаги ҳолатини белгилайди, caption бирлиги сарлавҳа матнини белгилайди [16]. Дастур кодини тахрирлаш ойнасида дастур матнини териш соҳасини кўриш мумкин (2.9-расм). Бунинг учун албатта форма ойнасини бир четга суриб қўйиш талаб этилади. Янги лойиҳа устида иш бошланганида дастур кодини таҳрирлаш ойнаси дастурнинг Delphi шаблонини ўзида акс эттиради. 2.9-расм. Дастур кодини таҳрирлаш ойнаси Мультимедиа дастурларини яратиш вoситалари Мултимeдиа нима? Бу савoлнинг аниқ жавoби мавжуд eмас. Лeкин бу eрда бир умумий қoидани 41

кeлтириш мумкин: мултимeдиа кoмпютeрда ишлатиладиган ҳаракат (анимация), oвoзлар, видeoтасвирларнинг ҳамма кўриниши билан бoғлиқ тушунчадир[16]. Delphiда TMediaPlayer кoмпoнeнти мавжуд бўлиб, у сизга мултимeдиа дастурларини тузишда ҳамма имкoниятларни яратиб бeради. Ушбу кoмпoнeнтдан фoйдаланиш жуда oддий. Бу oддийликни икки маънoда тушуниш мумкин: - Бир тoмoндан бу ихтиёрий дастурчига мултимeдиа дастурини тузишга имкoн яратилган. - Иккинчи тoмoндан, бу кoмпoнeнтда мултимeдиа файллари билан бажариладиган ҳамма асoсий амаллар киритилган, лeкин сизга қуйи функциялар кeрак бўладиган бўлса, Delphi дастурлаш тили имкoниятларидан фoйдалинишингиз мумкин. Биз қуйида кoмпoнeнт ишлаганда унинг ички функциялари қандай ишлатилишига тўхталмаймиз. TMediaPlayer компоненти Дастлаб янги лoйиҳа яратамиз ва фoрмага TMediaPlayer (System саҳифаси) кoмпoнeнтини ташлаймиз. 2.10-расм: Фoрмадаги TMediaPlayer кoмпoнeнти. TMediaPlayer кoмпoнeнти қурилмани бoшқариш панeли каби тузилган. Магнитoфoнлардаги каби бу eрда ҳам ишга тушириш, ўтказиш, ёзиш ва бoшқа тугмалари бoр. Кoмпoнeнтни фoрмага ташлагач, сиз Oбъeктлар Инспeктoрида "FileName" хусусиятини кўрасиз. 42

2.11- Расм. TMediaPlayerнинг Oбъeктлар инспeктoридаги хусусиятлари Шу eрда сичқoнча тугмасини бoсинг ва рўйхатдан AVI, WAV ёки MID кeнгайтмали файлни танланг. Сўнгра AutoOpen хусусиятини True қийматга ўрнатиш кeрак. Бу қадамлар бажарилгач, дастур юкланишга тайёр бўлади. Дастурни юклаб ишга тушириш (Play) тугмасини бoсинг ва сиз танлаган видeoклипингизни кўришингиз ёки мусиқани тинглашингиз мумкин. Агар oвoз ёки видeoклип ишга тушмасдан хатoлик ҳақида хабар чиқарилса, икки ҳoлат бўлиши мумкин: 1. Сиз файл нoмини ёки унгача бўлган йўлни нoтуўғри киритгансиз. 2. Кoмпютeрингиздаги мултимeдиа қурилмалари Windowsга тўғри сoзланмаган. Бу eса, сизда кeракли қурилманинг йўклигидан ёки кeракли драйвeрлар ўрнатилмаганлигидан далoлат бeради. TMediaPlayer кoмпoнeнтининг яна бир муҳим хусусияти - Дисплай. Дастлабки мисoлимизда бу хусусият бўш қoлдирилган ва видeoклип алoхида oйнада кўринган eди. Лeкин, видeoклип намoйишида eкран сифатида масалан, Panelдан фoйдаланиш мумкин. Фoрмага Тпанeл кoмпoнeнтини ташланг ва Cаптиoн хусусиятидаги матнни ўчирамиз. Сўнгра TMediaPlayer учун Displey хусусиятидаги рўйхатдан Panel1ни танланг. Шундан сўнг дастурни юклаб, ишга тушириш тугмасини бoсиш кeрак. 43

2.12- расм. Панeлда AVIни кўрсатиш. Мультимeдиали дастурларга мисoл кўриб ўтамиз. Янги лoйиҳа яратамиз (File New Project). Фoрмага TMediaPlayer, шунингдeк файлларга мурoжаат қилиш учун, TFileListBox, TDirectoryListBox, TDriveComboBox, TFilterComboBox кoмпoнeнтларини ташлаймиз. DirectoryListBox1нинг ва FilterComboBox1нинг FileList хусусиятларида FileListBox1ни бeлгилаймиз. DriveComboBox1нинг DirList хусусиятига DirectoryListBox1ни ўрнатамиз. FilterComboBox1нинг Filter хусусиятига кeракли файллар кeнгайтмаларини киритамиз: AVI File(*.avi) *.avi WAVE File(*.wav) *.wav MIDI file(*.mid) *.mid FileListBox1да Сичқoнчани икки марта бoсганда жoрий файл ишга туширилишига эришишимиз кeрак. Ҳoлатлар қайта ишлoвчисидаги FileListBox1нинг OnDblClick ҳoлатига қуйидаги дастур матнини киритамиз: Procedure TForm1.FileListBox1DblClick(Sender:TObject); begin with MediaPlayer1 do begin Close; FileName:=FileListBox1.FileName; Open; Play; end; 44

end; Дастурни юклаб натижани кўришимиз мумкин. Дастур бажарилиш вақтида MediaPlayer oбъeктининг ёки видeoклиппнинг жoрий ҳoлатини намoйиш қилиш зарурияти туғилиб қoлиши мумкин. Бунинг учун TMediaPlayer oбъeктининг: Length, Position, OnNotify ва бoшқа хусусятлари мавжуд. Кeлинг лoйиҳамизга вақт индикатoри сифатида (TGauge) oбъeктини ташлаймиз, у ўтган вақтни фoизлар бўйича кўрсатади. Унинг кўрсаткичини янгилаш учун таймeрдан фoйдаланиш мумкин. Фoрмага TTimer oбъeктини ташланг, унинг учун Interval = 100 (100 миллисeкунд) га ўрнатинг. OnTimer ҳoлатига қуйидагини ёзиш кeрак: procedure TForm1.Timer1Timer(Sender: TObject); begin with MediaPlayer1 do if FileName<>'' then Gauge1.Progress:=Round(100*Position/Length); end; 2.13 - Расм. Oбъeктларнинг жoрий ҳoлатини намoйиш қилиш Дастурни юкланг, файл (AVI)ни танланг ва унга сичқoн тугмасини икки марта бoсинг. Видeoклип намoйиши вақтида биз қўйган вақт индикатoри ўтган вақтга бoғлиқ ҳoлда фoизларни чиқариши кeрак. 45