МАВЗУ: ХОДИМЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ.

Similar documents
ANSYS 15.0 дастурий комплексида деталларни мустаҳкамликка текшириш учун чекли элементлар усулини қўллашнинг умумлашган алгоритими.

Суҳбат қуйидаги саволлар асосида олиб борилади:

ИНТЕРНЕТ БАНКИНГ хизматини ишга тушириш ва бу тизимда ишлаш бўйича

Тренер: Тошкент Молия институти профессори Аюпов Равшан Хамдамович

ИСЛОМ КАРИМОВ АСАРЛАРИДА БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ДОИР ҚАРАШЛАР

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ Б. MАМАТҚУЛОВ, Д.

«Internet-banking» тизимидаги «Ipak Yuli Mobile for Business» мобил иловасидан фойдаланиш Қоидалари. Мундарижа:

*Юнусов А.Ғ, **Мамаев Ғ. *катта ўқитувчи, Тошкент автомобиль - йўллар институти. **ассистент, Жиззах политехника институти

«Туризм операторлик хизматини ташкиллаштиришнинг асослари»

Кириш қисм. Жамоатчилик Асосидаги Реабилитация (ЖАР) бўйича йўриқнома ЎЗБЕКЧА. ЖАР жадвали ДАРОМАД ОЛИШ ҚУДРАТНИ ОШИРИШ САЛОМАТЛИК ТАЪЛИМ ИЖТИМОИЙ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА СТАТИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ

ФЕРМЕРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА МОЛИЯВИЙ АСОСЛАРИ

Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.

Тенг ҳуқуқли иштирок. Ногиронларнинг сайлов ва сиёсий жараёнлардаги иштирокини таъминлаш йўллари

UZDOC 2.0. Тошкент шахридаги семинар-тренинг.

Қирғиз Республикаси, Боткен тумани, Зардоли қишлоғи

УЎК: Юлдашев Ғулом, Исағалиев Муроджон Биология фанлари БИОСФЕРАДА ОРГАНОГЕН ЭЛЕМЕНТЛАРНИ ЭВОЛЮЦИЯ ЖАРАЁНИДАГИ ДИНАМИКАСИ ВА КОРРЕЛЯЦИЯСИ

Фан дастури Ўзбекистон давлаи жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.

Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.

ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ АХБОРОТ СОАТЛАРИ

Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.

Самарқанд вилоятида Ялпи ҳудудий маҳсулот таркиби

БИЗ КИММИЗ? ЁХУД ФОРМАТДАН ТАШҚАРИ СУҲБАТ 253/ интернет-газета 1

Дурматли проф йил 19 сентябр соат 1500да Тошкент тиббиёт академияси 5-ТТЖининг мажлислар залида ректорат кенгаши утказилади. Кун тартиби: 1.

Н г «CENTRAL ASIA : ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ» XI ХАЛКДРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ II II Л<!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ

УМУМЕВРОПА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИГА (CEFR) АСОСЛАНГАН ИНГЛИЗ ТИЛИНИ БИЛИШ ДАРАЖАСИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАСНИФИ

MARHAMATSIZ TOMOSHABINLAR

ЭГИЛМАГАН, БУКИЛМАГАН, СИНМАГАН!

ХДММАБОП ИНГЛИЗ ТИЛИ ENGLISH FOR EVERYBODY

- Borders with Republic of Kyrgyzstan, Republic of Tajikistan, Tashkent, Andijan and Fergana;

РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВЛ МАЪРИФАТ КЕНГАШИ МИЛЛИЙ ГОЯ ВА МАФКУРА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ УЗБЕК ШЕЪРИЯТИ УЗБЕКСКАЯ ПОЭЗИЯ THE UZBEK POETRY,

ЛОИҲАИ ПАРТОВҲОИ САХТИ МАИШӢ ДАР Ш. КЎЛОБ ТАҲҚИҚОТ ОИД БА АСОСНОККУНИИ ФАННӢ-ИҚТИСОДӢ. Хулосаи ғайри фаннӣ-техникӣ

The Trifecta of Civil Resistance: Unity, Planning,

Интернет- коммуникация жана маалымат каражаты

Отолина иде у школу. Крис Ридл. Eбc. Пре ве ли Ива и Никола Пајванчић. Лов на. духове

Земљотрес у праскозорје

БИЛТЕН БР. 51 ТАКМИЧАРСКА СЕЗОНА 2017./2018. ГОДИНА ВАТЕРПОЛО САВЕЗ СРБИЈЕ

Kyrgyz PTP Guidelines for Reading Skills

гусари Во дич за ис тра жи ва њa бр. 4 До ку мен тар ни до да так Гусарима око pоdне Вил Озборн и Ме ри По уп Озборн Пре вела Ми ли ца Цвет ко вић

Прин це за Алиса. и чаробно оgледало. Ви ви jан Френч Илу стро ва ла Са ра Гиб. Пре вео Ни ко ла Паj ван чић

Кли мент Џам ба зов ски, на уч ни

КУРАЛДУУ КҮЧТӨР ИШИ БОЮНЧА АКЫЙКАТЧЫ ИНСТИТУТТАРЫ ПРАКТИКАЛЫК КОЛДОНМО

ПЕРЗЕНТЛЕРИ САЛАМАТ ЕЛДИҢ КЕЛЕШЕГИ УЛЛЫ

TРЖИШТЕ ЕЛЕКТРОНСКИХ КОМУНИКАЦИЈА У РЕПУБЛИЦИ СРБИЈИ У ГОДИНИ

КАЙРЫЛУУНУН СЫЛЫК ФОРМАСЫНДА КӨПТҮК САНДЫН ОРДУ ЖАНА МААНИСИ

ПРЕДАВАЊА МИЛАНСКИ ЕДИКТ ИЗАЗОВ СВАКОМ ЧОВЕКУ, ХРИШЋАНИНУ И ХРИШЋАНСТВУ НАРОЧИТО

Eдиција Мала психологија. ДОБРА МИСАО ЗА СВАКИ ДАН прво издање. Аутори Памела Еспеланд Елизабет Вердик

ОДБОЈКАШКИ САВЕЗ ВОЈВОДИНЕ Нови Сад Масарикова 25 тел/факс: 021/ , тр:

МИ СМО РО ЂЕ НИ ЗА ТИ ЈА ЧО ЧЕ ЦИ: О СА БО РУ ТРУ БА ЧА У ГУ ЧИ

СРЕМ СКА МИ ТРО ВИ ЦА УЗ ПО ЧЕ ТАК ЈЕ СЕ ЊЕ БЕР БЕ. Су ша на њивама и у нов ча ни ци ма

ВИКИНШКИ БРОДОВИ У СВИТАЊЕ

Конкурсна документација Т - 44 / 2013

Босут добио цркву Страна 3. Добар род чека цену. Кад полети мешалица. О успеху Драгане Томашевић Страна 38. Irig ПОСЛЕ 70 ГОДИНА:

ГЛОБАЛИЗАЦИЈА И ТУРСКА КЊИЖЕВНОСТ

ОД НО СИ СА ЈАВ НО ШЋУ ЈАВ НИХ МЕ ДИЈ СКИХ СЕР ВИ СА

СКРИ ВЕ НИ И ОТ КРИ ВЕ НИ СМИ САО СВЕ ТОГ ПИ СМА 2

БОЈАНА ИЛИЋ. Уни вер зи тет у Бе о гра ду, Фи ло зоф ски фа кул тет Оде ље ње за исто ри ју умет но сти, Бе о град

МИ КРО БИ О ЛО ШКИ КРИ ТЕ РИ ЈУ МИ ЗА ХРА НУ

UNIVERSITY OF CAMBRIDGE INTERNATIONAL EXAMINATIONS International General Certificate of Secondary Education

КОН ТЕК СТУ АЛ НЕ ПРАКСЕ У ОКВИ РУ УМЕТ НИЧ КЕ РЕЗИДЕН ЦИ ЈЕ ЦИ МЕР

КА НО ВИМ ВИ ДО ВИ МА КО ЛЕК ТИ ВИ ТЕ ТА

Издавач. За издавача. Рецензенти. Штампа. Тираж 2007.

ISSN SOCIAL POLICY УДРУЖЕЊЕ СТРУЧНИХ РАДНИКА СОЦИЈАЛНЕ ЗАШТИТЕ СРБИЈЕ

ОД НО СИ С ЈАВ НО ШЋУ У КУЛ ТУР НИМ ЦЕН ТРИ МА ЗА ДЕ ЦУ И МЛА ДЕ

Ус пе шни. Марија Вученовић трећа на свету. ПРОФ. ДР ЗОРАН СТОЈИЉКОВИЋ: Следе велике промене Стране 2.-3.

ПО ЈАМ КО СОВ СКИХ МО ТИ ВА *

БИЛТЕН БР. 3 ТАКМИЧАРСКА СЕЗОНА 2017./2018. ГОДИНА ВАТЕРПОЛО САВЕЗ СРБИЈЕ

НО ВИ УНИ ВЕР ЗИ ТЕТ СКИ ЦЕН ТАР МЕ ЂУ РАТ НОГ БЕ О ГРА ДА

МАЈА М. ЋУК. Ал фа БК уни вер зи тет, Фа кул тет за стра не је зи ке, Београд

ИМА ЛИ ПОСТ ХУ МА НОГ ПЕР ФОР МЕ РА

ПРЕСЕК. ИНТЕРВЈУ СА ДЕКАНОМ ФПУ И ПРОФЕСОРОМ ЗОРАНОМ БЛАЖИНОМ страна 3. ИСКУСТВA СТУДЕНАТА СА РАЗМЕНЕ страна 5

С О Д Р Ж И Н А. Број 10 Год. LXV Петок, 23 јануари 2009 Цена на овој број е 270 денари. Стр.

Нема разлога за славље Стране Под по кро ви тељ ством Цен тра за. Др Дубравка Ковачевић Суботички председница општине Страна 3.

НЕ КО ЛИ КО ДО КУ МЕ НА ТА о СТРА ДА ЊУ СР БА у НО ВОМ ПА ЗА РУ као ПО СЛЕ ДИ ЦИ ЕТ НИЧ КИХ СУ КО БА КРА ЈЕМ ГО ДИ НЕ**

КЊИ ЖЕВ НИ КА НОН И КЊИЖЕВ НА ПРО ДУК ЦИ ЈА: НА ГРА ДЕ И КРИ ТИЧ КИ СУД

БРАНИСЛАВ СТЕВАНОВИЋ. Уни вер зи тет у Ни шу, Фи ло зоф ски фа кул тет - Де парт ман за со ци о ло ги ју, Ниш

СИ НИ ДИ КА ТИ И ПО ЛИ ТИЧ КЕ СТРАН КЕ У ТРАН ЗИ ЦИ ЈИ

МАТИЦА СРПСКА МАТИЦА СРПСКА

је ко ји су бра ни ли Хилан дар од по жа ра, би ло је и де вет ва тро га са ца - спа си ла ца из Сре ма. Срп ски ва тро га сци су

Структура студијских програма

УТИ ЦАЈ КУЛ ТУ РЕ И СВЕТСКА ЕКО НОМ СКА КРИ ЗА

Про у ча ва ње Бал ка на и ње го вих кул тур них и исто риј ских

Финансијска одрживост кућног лечења у здравственом систему Републике Србије

Читање, кликтање и мишљење у дигиталном добу

Јавне набавке у култури с посебним освртом на библиотечку делатност

НЕО ЛИТ КО СО ВА КАО СВО ЈЕ ВР СНИ КУЛ ТУ РО ЛО ШКИ ФЕ НО МЕН *

НО ВА КУЛ ТУ РА УПО ТРЕ БЕ АЛ КО ХО ЛА: BINGE DRINKING КОН ЗУ МА ЦИ ЈА УМЕ СТО КОМУНИКAЦИЈЕ

МАРИЈА ПОКРАЈАЦ. Универзитет у Београду, Филозофски факултет Одељење за историју уметности, Београд

ТЕРЕЗЕ жана ЭШИКТЕР 5 МОДУЛЬ. «Жыгач устачылык иштердин устаты» кесиби боюнча кесиптик лицейлердин окуучулары үчүн окуу куралы

ГРЕХ СО ЛИП СИ ЗМА: ПРА ВО СЛАВ НО УЧЕ ЊЕ О ГРЕ ХУ И ПСИ ХО ЛО ШКЕ ТЕ О РИ ЈЕ НАР ЦИ ЗМА**

КУЛ ТУР НИ КО РЕ НИ СРП СКЕ КА ФА НЕ

ПА ЛА ТА СРП СКЕ АКА ДЕ МИ ЈЕ НА У КА И УМЕТ НО СТИ И ЈАВ НИ ПРО СТОР КНЕЗ МИ ХА И ЛО ВЕ УЛИ ЦЕ

МЕХАНИЧКИ И НЕЖИВИ СВЕТ У ПИНЧОВОМ РОМАНУ В.

О Д Л У К У о додели уговора

РАТ СЕ ЋА ЊА (ЗЛО)УПО ТРЕ БЕ ДИ СО НАНТ НОГ НА СЛЕ ЂА У ПО ЛИ ТИЧ КЕ СВР ХЕ

Ви ла ди на сти је Обре но вићу Сме де ре ву

BALCANICA XXXIV ANNUAIRE DE L INSTITUT DES ETUDES BALKANIQUES. Rédacteur LJUBINKO RADENKOVIĆ Directeur de l Institut des Etudes balkaniques

РАЗ ЛИ КЕ И СЛИЧ НО СТИ АВРА МОВ СКИХ РЕ ЛИ ГИ ЈА

УНИВЕРЗИТЕТ У БЕОГРАДУ - ФАКУЛТЕТ ПОЛИТИЧКИХ НАУКА Београд, Јове Илића 165, тел факс е-mail:

Transcription:

МАВЗУ: ХОДИМЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ.

Мотивация Ташкилотда бошкариш фаолиятининг мухим кисмларидан бири ходимларни бошкариш хисобланади. Ходимларни бошкаришнинг асосий тушунчаларини урганиш хусусий муассасаларда иш юритиши учун мухим омил булиб хизмат килади. Согликни саклашни ислох килиш шароитида мулкчилик шаклидан катъий назар даволаш-профилактика муассасаларида ишловчи тиббиёт ходимлари бозор муносабатларининг тамойилларига итоат этган холда иш фаолиятини юргизишни урганадилар. Бунда маркетинг ва менежмент буйича олинган билимлар янги шароитга тезрок мослашишга ёрдам беради.

Меҳнат жамоаларини бошқариш тушунчаси «Ходим» ибораси ўзбек тилининг изоҳли луғатида «бирор идора ёки муассасада ишловчи киши, хизматчи» маъносида талқин этилади. Масалан, савдо ходими, халқ маорифи ходими, медецина ходими, илмий ходим ва ҳк. Афтидан, бозор иқтисодиёти шароитида корхона персонали дейилганда фақат ёлланиб ишлаётганларнинг жамини эмас, балки самарли хўжалик фаолиятини таъминловчи мулкдорларни ҳам тушунмоқ керак.

Замонавий корхонанинг тузилиши қуйидагичадир: Корхона ходимлари Бошқарувчилар (менежерлар) Акциядорлар Директорлар кенгаши. У фирманинг фаолияти учун ва фирма стратегияси даражасида бошқарувга оид қарорлар қабул қилиниши учун тўлиқ жавобгар бўлади(15-20 киши). Фирманинг фаолият кўрсатишидан манфаатдор бўлган гуруҳлар ёки томонлар

Саноати ривожланган мамлакатлар корхоналарида ходимларнинг қуйидаги категориялари мавжуддир: Top management, яъни бошқарувнинг юқори бўғини (президент) бош директор ёки бошқарувнинг бошқа аъзолари Middle management - бошқарувнинг ўрта бўғини (бошқармалар ва мустақил бўлинмаларнинг раҳбарлари) Lovez management - бошқарувнинг қуйи бўғини (кичик бўлимлар, цех бюролари раҳбарлари, гуруҳ раҳбарлари, мастерлар, бригадирлар). Мухандис-техник персонал ва идора хизматчилари ( оқ ёқалилар ) Жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи ишчилар ( кўк ёқалилар ) Ижтимоий инфраструктура ходимлари ( кул ранг ёқалилар )

Бошқарувчи персонални батафсил ўрганиш аслида уни таснифлашга доир ғарбий мезонларга мос келади ва ватанимиздаги ташкилотлар учун бошқарувчи персоналнинг мавжуд категорияларини ажратиб кўрсатишга имкон беради: Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари, бош мутахассислар Иқтисодий вазифаларни амалга оширадиган мутахассислар Ишлаб чиқаришни муҳандислик-техник жиҳатдан таъминловчи мутахассислар. Хизматчилар лавозимлари (улар хужжатларни ҳисобга олиш, назорат килиш, расмийлаштириш, хўжалик хизмати кўрсатиш билан банд бўладилар).

Ҳар бир лавозим таърифи ўзига муайян малака талабларини, яъни таълим даражаси ва амалий иш стажини қамраб олади. Бугунги амалиётда ходим ва уни бошқариш муаммосига икки хил ёндошув мавжуд: -инсон ресурсларини бошқариш; -ходимларни бошқариш. «Инсон ресурсларини бошқариш» тушунчаси бошғқаришнинг стратегик жиҳатларини, шунингдек ижтимоий ривожланиш масалаларини ўз ичига олади ва уларга устуворлик берилади. «Ходимларни бошқариш» тушунчаси эса кўпроқ кадрлар билан тезкор ишлашни англатади. Агар бириняи ёндошув давлат миқёсида бандлик ва уни мувофиқлаштириш вазифаларидан келиб чиқса, иккинчи ёндошув бевосита корхона даражасидаги меҳнат муносабатлари ва уларни мувофиқлаштиришдан келиб чиқади (1-жадвал).

Инсон ресурсларини бошқаришдаги фаолият турлари Фаолият соҳаси Нимага устуворлик берилади Қандай функциялар бажарилади Бажарилиши тўғрисида кимга маълумот берилади Инсон ресурсларини бошқариш (стратегик ёндошув) -Мутлоқ янги вазифаларни ечишга -Глобал, узоқ муддатли вазифаларни ечишга -Инсон ресурсларини режалаштириш -Шахсий қобилият ва малакани ошириш -Корхонанинг ходимларга сарфланадиган ҳаражат доирасида ходимлар учун ҳаражатларни режалаштириш Корпорация Президентига Ходимлар ишлаш фаолият) билан (тезкор -Маъмурий зарурият кундалик ечишга аралашувга туғиладиган муаммоларни -Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш -Меҳнат мотивациясини бошқариш -Техника хавфсизлигини назорат қилиш -Низоларни ҳал қилиш вице- Корпорация президентига

Ходимларни бошқариш деганда корхонада банд бўлган кишилар салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш, уларнинг нормал (мўътадил) фаолият кўрсатиши учун зарурий шартшароит яратиш бўйича ўзаро боғланган ташкилий-иқтисодий ва ижтимоий тадбирлар тизими тушунилади. Бундай бошқарув функционал ва ташкилий бошқарувларга бўлинади. Функционал бошқарув деганда бевосита кадрлар масаласиини ечиш билан боғлиқ масалалар, яъни кадрларни танлаш, ишдан бўшатиш, малакасини ошириш, иш ҳақи ва ҳоказолар тушунилади. Ташкилий бошқарув тушунчаси кадрлар иши учун бевосита жавоб берувчи барча шахс ва институтлар, яъни раҳбарлар, кадрлар бўлими, каксаб уюшмалар ва бошқаларни ўз ичига олади.

Ходимларни бошқариш тизими Ходимларни бошқариш тизими деганда корхонада банд бўлган кишилар салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш, уларнинг нормал фаолият кўрсатиши учун зарурий шарт-шароит яратиш бўйича ўзаро боғланган иқтисодий-ташкилий ва ижтимоий тадбирлар тизими тушунилади. Таркибан бу тизим қуйидагиларни ўз ичига олади (2-жадвал):

Ходимларни бошқариш тамойиллари Ходимларни бошқариш икки гуруҳдан иборат тамойилларга асосланади. Ҳар бир тамойил ходимларни бошқаришнинг у ёки бу жиҳатини такомиллаштиришга хизмат қилади. Масалан, илғорлик тамойили корхона доирасидаги бошқарув тизимининг чет эл ёки маҳаллий илғор корхоналар бошқарув тизимига мос келадими, замон талабига жавоб берадими ёки йўқми деган саволга жавоб берса, мувозийлик тамойили эса ходимлар бошқарувидаги тезкорликни оширади ва ҳоказо (3-жадвал).

Т/р Ходимлар билан ишлашнинг умумий тамойиллари Т/р Ходимлар билан ишлашнинг ташкилий тамойиллари 1. Самарадорлик 1. Концентрация 1. Илғорлик 1. Ихтисослаштириш 1. Истиқболлилик 1. Мувозийлик (параллелность) 1. Комплекслилик 1. Ихчамлик (адаптивность) 1. Тезкорлик 1. Изчиллик (преественность) 1. Оптималлик 1. Узлуксизлик 1. Оддийлик 1. Бир меъёрлилик 1. Илмийлилик 1. Технологик бирлик 1. Кўп бўғинлилик 1. Бадастирлик (комфортность) 1. Автономлик 1. Бошқаришда коллегиаллик 1. Барқарорлик 1. Кўп қирралилик 1. Режалилик 1. Рағбатлантирувчи 1. Танлаш ва жой-жойига қўйиш 1. Самарали бандлик

Ташкилотда бошқариш фаолиятининг муҳим қисмларидан бири ходимларни бошқариш ҳисобланади. Ходимларни бошқаришнинг асосий тушунчаларини аниқлаймиз: Ходимларни бошқариш ходимларга таъсир этиш орқали ташкилотнинг самарадорлигини ошириш ва мақсадларга эришишга йўналтирилган фандир. Ташкилотларда ишловчи ва маълум бир ишчи вазифаларини бажариш билан банд бўлган барча одамлар ходим деб аталади. Шунинг учун, вазифаларнинг самарали бажарилиши эътибор марказида туради. Ҳар қандай бошқариш жараёни каби, ходимларни бошқариш ҳам бир қатор жараёнларни: режалаштириш, ташкил этиш, қизиқтириш, назорат ва ҳисоб, тартибга солишни ўз ичига олади.

Режалаштириш жараёни бошқариш мақсадларини ва унга эришиш воситаларини аниқлаш. Ташкил этиш жараёни ишчи кучини жалб этиш ишчиларнинг қабул килинишини ташкил этиш, ишчи жойлари бўйича тақсимлаш, ишчи ходимлар каби бошқарув бўғинининг ҳам касбий тайёргарлиги малака ошириш, банд бўлган ходимларнинг меҳнат шароитларини такомиллаштиришни ўз ичига олади. Қизиқтириш - ташкилот мақсадига эришишга олиб келувчи фаолиятга ишчилар ёки гурухни рағбатлантириш жараёни. Ходимларни бошкариш жараёнини тартибга солиш ходимларнинг мавқеини ошириш, жойини ўзгартириш, паст лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш, иш ҳақини тартибга солишдан иборат.

Назорат ходимлар билан ишларни назорат қилиш, умумий ва муайян босқичлар бўйича самарадорликни боҳолашга қаратилади. Ҳисоб банд бўлган ходимларнинг меҳнат фаолиятини баҳолаш учун давлат ва ички ходимлар ҳисоботини олиб боришдан иборат. Ходимларни бошқаришда қуйидаги усуллар қўлланилади: Бошқариш аппаратининг функциялари, ҳукуқ ва мажбуриятларини аниқлаш билан боғлиқ бўлган маъмурий-ташкилий тадбирлар (ходимларни танлаш ва жойлаштириш, маъмурий тақсимлаш, ижрони назорат қилиш) Самарадорликни оширишда барча банд ходимларнинг моддий манфаатдорлигини яратувчи ва бошқаришга жамоа ҳамда алоҳида ишчилар манфаатлари орқали таъсир этувчи иқтисодий тадбирлар. Топширилган ишга жавобгарликни ҳис этишни тарбиялаш, қизиқтириш, ходимларни моддий рағбатлантириш, ишга қобилиятли жамоаларни, ўртоқчилик ҳолатини қўллаш ва шу кабиларга йўналтирилган ижтимоийпсихологик тадбирлар.

Ходимларни бошқариш жараёнининг асосий босқичлари. Одамларсиз ташкилот бўлмайди. Керакли одамларсиз ҳеч бир ташкилот ўз мақсадига эриша ва яшай олмайди. Бироқ, ташкилотга қандай одамлар зарурлиги ва уларни умумий вазифаларни ҳал этишга қандай йўналтириш кераклигини аниқлаш учун қуйидаги босқичларни ўз ичига олувчи ходимларни самарали бошқариш зарур: 1.Меҳнат ресурсларини режалаштириш: ходимларга (шифокорлар, тиббий ҳамширалар,анитаркалар ва бошқалар) келгуси эҳтиёжларни қондириш режасини ишлаб чиқиш. 2. Ходимларни йиғиш: барча лавозимлар бўйича потенқиал номзодлар захирасини яратиш. 3. Танлов: ишчи жойларига номзодларни баҳолаш ва йиғиш давомида яратилган захирадан энг мақбулини танлаш. 4. Иш ҳақи ва имтиёзларни белгилаш: хизматчиларни жалб этиш, ёллаш ва сақлаш мақсадида иш ҳақи ва имтиёзлар таркибини ишлаб чиқиш.

5. Касбий йўналтириш ва мувофиқлаштириш: ёлланган ишчиларни ташкилот ва унинг бўлинмаларига киритиш, ишчиларда ташкилот ундан нима талаб қилаётганлиги ҳамда кандай меҳнат хизматга яраша баҳони олиши тушунчаларини ривожлантириш. 6. Ўкитиш: ишларни самарали бажариш учун талаб этиладиган меҳнат кўникмаларига ўкитиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш. 7. Меҳнат фаолиятини баҳолаш: меҳнат фаолиятини баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш ва ишчиларга тушунтириш. 8. Хизмат бўйича лавозимини ошириш ёки тушириш, бошка лавозимга ўтказиш ва ишдан бўшатиш: ишчиларни кўп ёки кам масъулиятли лавозимлардан кўчириш усуллари, бошқа лавозимларга ёки иш бўлимларига кўчириш йўли билан уларнинг касбий тажрибасини ривожлантириш, шунингдек ёллаш шартномасини тугатиш тартибини ишлаб чиқиш.

Ходимларга эҳтиёжни режалаштириш Раҳбарият ўз ташкилотининг максадларини аниқлашда зарур пул ва моддий ресурслар билан бир қаторда ходимларга бўлган эҳтиёжни хам аниқлаши лозим. Кўпинча ходимларни режалаштириш керакли даражада олиб борилмайди ёки унга эътибор берилмайди. Режалаштириш жараёни 3 босқичдан иборат: Мавжуд ходимларни баҳолаш. Ходимларга келгуси эҳтиёжларни баҳолаш. Ходимларга эҳтиёжларни қоплаш бўйича тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. Биринчи босқич статистик маълумотлар ва бошқа зарур ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ҳамда ходимлар билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиш ва келгусида ривожлантириш: вариантларини ишлаб чиқишдан иборат.

Мавжуд ходимларни баҳолашда, энг аввало уларнинг шаклланишига таъсир этувчи ташқи омилларга, хусусан меҳнат бозоридаги вазиятга эътиборни қаратмоқ лозим. Зеро, меҳнат бозоридаги ҳолат кўп жиҳатдан қуйидагиларга боғлиқ: -аҳоли сони, ёши, жинси салмоғидаги ўзгаришлар; -тармоқ ва ҳудудий бандликдаги ўзгаришларга; -қўшимча ишчи кучини ёллаш даражасига; -ишлаб чиқариш ҳажми, таркиби ва ўсиш суръатига; -меҳнат ресусрларини бошқариш усулига ва ҳк.

Ички омилларни баҳолаш учун қуйидаги маълумотлар таҳлилини бажармоқ зарур: -доимий банд бўлган ходимлар сони, фамилияси, яшаш жойи, ишга қабул қилинган вақти ва ҳк.; -ходимларнинг таркиби (малакаси, мутахассислиги, ёш таркиби, миллий таркиби, ногиронлар, салмоғи, ишчи ва хизматчилар, ИТХ ва ҳк.); -ходимлар қўнимсизилиги; -иш кунининг давомлилиги (тўлиқ ёки қисман бандлиги, неча ва қайси сменада ишлаши, таътилнинг давомлилиги ва ҳк.); -иш ҳақи, унинг таркиби, қўшимча иш ҳақи, таъриф ёки таърифдан юқори тўлова ва ҳк.; -давлт ёки ҳуқуқий ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий-маиший хизмат (ижтимоий эҳтиёжларга ажратиладиган маблағ)лар.

Қайд қилинган ташқи ва ички омлиларнинг таъсирида меҳнат бозоридаги вазият ўзгариб туради ва шунга мос равишда меҳнат ресурсларига бўлган талаб ва таклиф кўлами аниқланади. Ходимлар тўғрисидаги ахборот қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: оддийлик - бунинг маъноси шуки, ахборот мазкур аниқ холатда қанча хажмда маълумот зарур бўлса, шунча маълумотни ўз ичига олиши даркор; кўргазмалилик - маълумотлар шундай тақдим этилиши керакки, бунда энг асосий нарсаларни тез аниқлаш, кўп сўзлиликка барҳам берилсин. Бунинг учун жадваллар, графиклар, рангли безатилган материалдан фойдаланиш зарур;

бир хиллик - маълумотлар ноаниқ бўлмаслиги, уларни талқин қилишда материалнинг семантик, синтактик ва мантиқий жиҳатдан бир хил бўлишини кузатиб бориш зарур; қиёсийлик - маълумотлар қиёслаб бўладиган бирликларда келтирилиши ва ташкилот ичида ҳам, шунингдек унинг ташқарисида ҳам қиёслаб бўладиган объектларга тааллуқли бўлиши керак; ворисийлик - вақт жиҳатидан турли даврларда бериладиган кадрлар ҳақидаги маълумотлар битта ҳисоблаб чиқиш методикасига ва бир хил тақдим этиш шаклларига эга бўлиши лозим; долзарблик - маълумотлар янги бўлиши, тезкорлик билан ўз вақтида тақдим этилиши, яъни кечикмаслиги зарур.

Иккинчи босқич - ходимларга келгуси эҳтиёжларни баҳолаш мураккаброқ вазифа ҳисобланади, чунки тахминий ифодага эга ва ташкилотда бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларга йўналтирилади. Бюджет ташкилотлари учун, хусусан БТСЁК муассасалари учун ходимларга эҳтиёжларни аниқлаш ташкилот фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар доирасида амалга оширилади. Ходимларга эҳтиёжларни режалаштиришнинг учинчи босқичида режалаштиришнинг аввалги босқичларида ҳисобланган эҳтиёжларга асосланган ҳолда, ишчиларни ёллаш ҳамда ишдан бўшатишга тайёргарлик бўйича тадбирлар дастурини ишлаб чикилади. Ходимларни йигиш. Режа ва ишлаётган ходимларни солиштириш орқали бўш ишчи жойлари аниқланади. Бўш жойлар аниқланса, ишга қабул қилиш жараёни бошланади. У қуйидагилардан иборат: - бўш ишчи жойига ишга келадиган номзодга талабларни аниқлаш; - номзодларни танлаш (номзодларни жалб этиш).

Бўш ишчи жойига ишга келадиган номзодга талабларни аниқлаш жараёни ташкилотга ким кераклигини аниқлашдан бошланади. Унинг асоси бўлиб тегишли раҳбарликлар, масалан, соғлиқни сақлаш муассасалари учун Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва ёки Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш Вазирлиги томонидан тасдиқланган қоидалар асосида ходимлар бўйича мутахассислар ва раҳбар томонидан тайёрланадиган лавозимлар бўйича кўрсатмани ишлаб чиқиш ҳисобланади. Номзодларни жалб этиш босқичининг асосий вазифаси - кейинги танлов учун малакали номзодларнинг етарли даражада ваколатли рўйхатини яратиш. Бу босқичда қатор усуллар қўлланилади: ташкилот ичидан излаш (ички захиралар); ташқи манбалар.

Танлов. Ходимларни танлашда уларнинг кўп қиррали хислатларини аниқлаш имконини берувчи қуйидаги махсус усуллар қўлланилади: -анкета маълумотларини таҳлил қилиш усули; -руҳий тестлаш усули; -амалий иш ўйинларини ўтказиш усули; -малакавий тестлаш усули; -тақризларни текшириш усули; -суҳбат ўтказиш усули; -аттестациядан ўтказиш усули; -рейтинг усули.

Бу босқичнинг умумий кўриниши қуйидаги чизмадагича акс эттирилиши мумкин: Дастлабки танлов Суҳбатлашув Синов Ёллаш ҳақидаги қарор в

Дастлабки танловда номзодларнинг бўш лавозимларга мувофиқлигини аниқлашдан бошланади. Дастлабки танловнинг асосий вазифаси бўш лавозимни эгаллаш учун зарур хислатларнинг энг кам тўпламига эга бўлмаган номзодларни ғалвирдан ўтказишдир. Суҳбат. Сухбат бу - дастлабки танлов натижасида ташкилот якка тартибда ишлаши мумкин бўлган номзодларнинг чегараланган сони аниқланади. Кейинги босқич - танлаб олинган номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш. Суҳбат ўтказишдан мақсад - номзоднинг идеал ходим тимсолига мослиги даражасини, лавозимга мос кўрсатма шартларини бажариш қобилияти, касбий ўсиш ва ривожланиш имкониятлари, ташкилотга мослашиш қобилияти, номзод ташкилотдан нисбатан нималарни кутиши билан танишиш, иш шароити ва бошқаларни баҳолашдир.

Суҳбат учун саволларнинг намунавий рўйхатини қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин: Нима учун сиз бу муассагада ишлашни хоҳлайсиз? Сиз бу муассаса ҳақида нима биласиз? Ўзингиз ҳақингизда, Сизнинг ижобий хислатларингиз ҳақида гапириб беринг? Салбий хислатларингиз ҳақида гапириб беринг? Сизга нима билан шуғулланиш ёқади? Бу ишда қўллашингиз мумкин бўлган қандай иш тажрибангиз бор? Нима учун Сиз ўзингизни ушбу лавозим учун идеал номзод дебҳисоблайсиз? Ҳозиргача Сизнинг катта ютуғингиз нима бўлди? Охирги вақтда Сиз қандай муаммоларни ҳал килдингиз ва буни қандай уддаладингиз?

Иш ҳақи ва имтиёзларни белгилаш. Иш ҳақини белгилаш меъёрлар, тариф тизими, иш ҳақи шакллари, тизими ва шу кабилар ёрдамида амалга оширилади. Замонавий ташкилотлар ўз ходимларига иш ҳақига қўшимча сезиларли имтиёзлар, яъни турмуш шароитини яхшиловчи қўшимча неъматлар бериши мумкин. Улар жумласига иш ҳақига нисбатан барча қўшимча хизматлар ёки тўловлар: ҳаётни ёки мулкни суғурталаш, моддий ёрдам, қўшимча меҳнат таътили, бепул овқатланиш, санаторияда дам олиш ва бошқалар киради. Мувофиқлаштириш. Ходимларни жалб этишда ташкилотларда ходимлар билан ишлашнинг асосий муаммоларидан бири мувофиқлаштиришни бошқаришдир. Мувофиқлаштириш ходим ва ташкилотнинг ўзаро уйғунлашувидир. Мувофиклаштириш қуйидагилардан иборат: Ташкилот мақсадлари, қимматликлари, маданият ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлган умумий йўл-йўриқ кўрсатиш Иш фаолияти бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш (функқионал мажбуриятлар доираси) Жамоани янги ходим келишига тайёрлаш Синов муддатини якунлаш

Уқитиш. Танланган номзод ишга қабул қилинганда, уни ўқитиш, яъни билим ва кўникмалари ривожлантириш асосий омил бўлиб қолади. Ўқитиш учта асосий вазиятда талаб этилади ва фойдалидир: номзод ташкилотга қабул қилинганда; ходим янги лавозимга тайинлангандаёки янги иш топширилганда; текширув натижасида аниқланган ёки ходимнинг ўзи мустақил равишда англаб етган ишни самарали бажариш учун зарур бўлган маълум кўникмаларга эҳтиёж.

Фаолият натижаларини баҳолаш. Ходимларни бошқариш жадвалидаги занжиридаги кейинги босқич ходимлар томонидан ишнинг бажарилиш самарадорлиги даражасини аниқлашга қаратилган ходим фаолияти натижаларини баҳолаш ҳисобланади. Ҳар қандай ташкилотда ҳамма ходимлар ҳам ўз мажбуриятларини бир хилда яхши бажармайдилар. Ташкилотда доимо ўз мажбуриятларини жуда яхши, яхши, қониқарли ва кониқарсиз бажарувчи ходимлар бўлади. Уларнинг ишлари натижасини табақалаштириш ёки аҳамиятига қараб ажратиш учун ташкилотда ҳар бир ходим томонидан ўз лавозимига мос функцияларни бажариш самарадорлигини баҳолаш тизими бўлиши зарур. Фаолият натижаларини баҳолаш, шунингдек раҳбарга ўз ташаббусини кўрсатган ходимларни аниқлаш ва мувофиқ лавозимларга ўтказиб, уларинг ҳақиқий ютуқлари даражасини оширишга имкон беради. Ходимлар фаолияти натижаларини баҳолаш мажбурий объективлик шартлари бажарилганда ўз мақсадларига эришиши мумкин, яъни улар ходимлар томонидан объектив деб қабул қилиниши сабабли очиқ ва тушунарли бўлиши лозим. Яна бир мажбурий шарт баҳолаш натижаларининг махфий бўлишидир. Ошкора танқид бўйсунувчи ходимларнинг ишидаги камчиликлар ҳақида ахборот беришнинг самарасиз усули ҳисобланади.

Хизмат бўйича кўтариш, тушириш, ўтказиш ва ишдан бўшатиш. Йирик ташкилотларда баҳолаш натижалари бўйича ходимнинг келгусидаги самарали иши учун хизмат бўйича кўтариш ёки илгари силжитиш катта қизиқтирувчи аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу ўзини кўрсатган ходимларга бўш ўринларни эгаллаш имкониятини беради. Хизмат бўйича ўтказиш кўтариш натижаси сифатида қуйидаги ҳолларда қўлланилади: Ходим тажрибасини кенгайтириш мақсадида Раҳбарият ходим бошқа лавозимда самаралироқ ишлайди, деб ҳисоблаганда. Ишдан бўшатиш натижаларни баҳолаш ишни яхшилаш учун етарли имкониятларни бермаганлиги сабабли ходим ташкилотнинг талаблари доирасида ишлашни хоҳламаган ёки ишлай олмаган вазиятлардагина қўлланилади. Бу вазиятда раҳбарият ёки ходим ишдан бўшатиш ёки бўшаш ҳақидаги қарорни қабул қиладилар. Бу тадбир қабул қилиш шартларига мувофиқ, яъни тузилган меҳнат шартномаси ёки ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ асосида (ҳозирги вақтда кўп қўлланиладиган тадбир) амалга оширилади. Ходимларнинг ташкилот маъмурияти ташаббуси билан, қонунда кўзда тутилган ҳоллардан (нотўғри бўшатилган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимни тиклаш, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ва маълум бир сабабларга кўра захирага ёки хизматдан чиқарилган ходим ўз жойига қайтганда ва бошқалар) ташқари касаба уюшмаси розилигисиз ишдан бўшатилиши ман этилади.

ХОДИМЛАР БОШҚАРУВИДА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ЭТИКАСИ. Меҳнат муносабатларини ташкил этишда шахслараро муносабатлар ва унинг қонуниятлари. Саломлашиш, тақдим қилиш ва ишбилармон кишининг ташқи қиёфаси. Ишга доир суҳбат юритиш ва телефонда гаплашиш одоби. Этика (ахлоқ) дейилганда ижтимоий хаёт жараёнида рўёбга чиқариладиган универсал ва ўзига хос ахлоқий талаблар ва хулқ-атвор нормалари тизими назарда тутилади. Тегишли равишда ишга доир муносабатлар этикаси жамият хаётининг сохаларидан бирини ажратиб кўрсатади. Меҳнат фаолияти жараёнида инсон ўзаро шахслараро муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаб берувчи қонуниятларни хисобга олиши керак бўлади. Улар орасида энг асосийларидан бири жавобнинг ноаниқлиги қонунияти, ёки бошқача айтганда, кишиларнинг ташқи таъсирларини идрок қилишнинг улардаги шахсий хусусиятларнинг фарқига, муайян вазиятга боглиқлик қонунияти хисобланади.

Жавобнинг ноаниқлиги қонуниятининг амал қилиш механизмини мехнат фаолиятига асослаш жараёни назарияларидан бирининг ёрдамида Портер- Лоулер модели ёрдамида изохлаб бериши мумкин. Моделни мазкур холатда талқин қилиш, асослаш назариясини тасвирловчи бошқа манбаларга нисбатан анча кенгроқ берилган. Чунончи, шахслараро муносабатлар нуқтаи назаридан модел блоклари ўртасидаги қўшимча ўзаро богланишлар жорий қилинган. Шахслараро муносабатларда кўпинча қўлланиладиган яна бир қонуният психологик ўз-ўзини химоя қилиш қонуниятидир. Ўзаро саломлашиш ва тақдим қилиш қоидалари биз ўзбек халқи учун оддий туюлишига қарамасдан улар муайян билимлар ва етарли даражада диққатэътиборни талаб қилади. Саломлашишнинг қандай бўлишига шахснинг кайфияти ёки бошқа кишига нисбатан салбий муносабати таъсир қилмаслиги лозим. Ўзаро муносабатлар жараёнида саломлашиш, бир-бирига тақдим қилиш ёки қўл бериш, қучоқ очиш жараёни турли вазиятларда юз бериши мумкин.

Бу ўзига хослик асосан кўрсатиб ўтилган мазкур холатларда ким биринчи бўлиб харакат қилиши лозимлиги ифодаланади. Хизмат вазияти ишбилармон кишининг ташқи қиёфасига муайян талаблар қўяди. Модимлар оламида узоқ даврлардан буён «Ишчанлик костюми» деган тушунча вужудга келган. Ишбилармон киши қуйидаги умумий қоидаларга амал қилиши лозим: услуб бирлиги, услубнинг муайян вазиятга мувофиқлиги, ранглар гаммсининг оқилона камайиб бориши, ранглар гаммасида рангларни қиёслай билиш, кийимнинг турли таркибий қисмларида расм характерини қиёслай олиш.

т/с Ходимларнинг учрашиш вазияти ёки варианти Қуйидагиларда биринчи бўлиши лозим саломлашиш қўл сиқиш тақдим қилиш 1 Эркак киши учун Аёл киши учун 2 Ёши катта одам учун Ёши кичик одам учун 3 Лавозими бўйича катта одам учун Лавозими кичик одам учун 4 Гуруҳ ёнидан ўтиб келаётган киши иучун Гуруҳда турган киши учун + + + + + + + + + + + 5 Хонага кираётган киши учун Хонадаги киши учун 6 Кетаётган одамни қвиб етган одам учун Қувиб етилган одам учун + + + + + 7 Хонага кираётган делегация бошлиги учун Хонаджа бўлган делегацпия раҳбари учун + + + «+» белгиси маълум вазиятда ҳаракатни амалга ошираётган ходим учун бажариши лозим бўлган ишлар