Автомобиль йўллари бўйича магистратурада ўқитиладиган фанларни такомиллаштиришда Бирмингем университети тажрибалари *Юнусов А.Ғ, **Мамаев Ғ *катта ўқитувчи, Тошкент автомобиль - йўллар институти **ассистент, Жиззах политехника институти Ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири бу олий таълим муассасаларида ўқитилаѐтган фанларни халқаро ва замон талаблари даражасида такомиллаштиришдир. Шу ўринда Европа иттифоқи таълим дастурлари, яъни Темпус дастурлари бўйича бажарилган ва давом этаѐтган таълим лойиҳалари катта аҳамият касб этади. Жумладан HIGHVEC:544061-TEMPUS-1-2013-1- UK-TЕMPUS-JPCR - Автомобиль йўллари қурилиши ва автомобиль мухандислиги бўйича янги магистратура дастурларини ишлаб чиқиш номли TEMPUS лойиҳаси доирасида, 2016 йил 25 январ - 25 феврал кунлари Англиянинг Бирмингем университетида ўқув ташрифи бўлиб ўтди. Ушбу ўқув ташрифи мобайнида университетнинг магистрантлари, докторантлари ҳамда ишлаб чиқариш муҳандислари учун ташкиллаштирилган Йўл активлари менежменти (Road Asset Management), Йўл қопламаси мухандислиги Pavement Engineering фанлари бўйича интенсив маърузалар бўлиб ўтди. Бу фаннинг маъруза дарсларини профессорлар Harry Evdorides, Michael Burrow ва ишлаб чиқаришдан Steve Batcher лар биргаликда юқори савияда олиб борди.(1-расм). 1-расм. Автомобиль йўллари ҳўжалигини бошқариш ( Road Asset Management) фани бўйича маъруза дарслари жараѐни
Бу ўқув курслари Йўлларни бошқариш муаммоари (Road Management Issues), Бошқариш маълумотлари (Management Information), Эксплуатацион кўрсаткичлар ва стандартлар (Performance and Standards), Таъмирлаш турини белгилаш ва устуворлик (Treatment Selection and Prioritisation), Йўл қопламасини бошқариш тизимлари (Pavement Management Systems), Иншоотларни бошқариш (Management of Structures), Asset Management Techniques (Активларини бошқариш услублари), Бошқарувнинг институтционал муаммолари (Institutional Issues of Management), автомобиль йўллари қопламалари ва унинг менежменти, қопламага ишлатиладиган материалларнинг хусусияти, қопламанинг функционал ва структурал холати, қопламанинг оғир юк таъсирида ишлаши, қопламаларни лойихалаш ҳамда баҳолаш усулларига хақидаги мавзуларга бағишланган [1]. Дарслар давомида ушбу мавзуларга оид маърузалар ва амалий дарслар бўлиб ўтди. Бунда автомобиль йўл тўшамасини лойиҳалаш усуллари бўйича топшириқлар берилди. Масалан АҚШ, Буюк британиянинг стандарти бўйича тўшамани аналитик йўл билан ҳисоблаб лойиҳаланди ва услублар бир-бирига таққосланиб мақбул вариант танланди. Бундан ташқари қопламалар холатини бузилишини прогноз қилишга доир масалалар ўрганилди. Бундан ташқари қопламаларни эксплуатацион холатини моделлаштириш бўйича ҳам дарсларда маълумот берилиб, йўл тўшамасини сонли усулда ҳисоблаш усуллари тушунтирилди ва сонли усулда ҳисоблашда фойдаланиладиган дастурий комплекслар ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Ушбу дарс бўйича талабаларга йўл тўшамасини Method of Equivalent Thickness Эквивалент қатламлар усули ѐрдамида лойиҳалаш бўйича курс лойиҳасини бажариш учун топшириқ берилди. Курс лойиҳасида бутун бир фанни ўзлаштириш давомида тўпланадиган балнинг 35 % га тенг миқдорда балл олиш мумкинлиги белгиланган. Бундан ташқари Drainage Сув қочирувчи иншоотлар ни лойиҳалаш бўйича хам курс лойиҳаси бўйича топшириқ берилган. Ушбу курс лойиҳасидан хам 35 % га тенг миқдорда балл олиш имконияти мавжуд. Фан бўйича қолган 30 % миқдорга тенг балл бир соатлик якуний назорат натижалари асосида берилади. Ўқув курси бўйича умумий балл 20 кредитни ташкил қилади [2]. Ҳар бир маъруза дарслари савол жавоблар, бахс-мунозаралар асосида олиб борилди. Профессор Harry Evdorides томонидан дарслар қуйидаги услубда ўтилди, яъни дарснинг охирида бутун бир катта гурухни кичик гурухларга бўлиб умумий топшириқ берилади. Ҳар бир гурух берилган топшириққа
алоҳида тайѐрланиб, тақдимот қилади [3]. Кичик гурухларда иштирок этувчи талабаларнинг барчаси тақдимотни тайѐрлашда ва ҳимоя қилишда иштирок этишлари зарур. Навбатдаги дарснинг биринчи қисмида ҳар бир гурух топшириққа асосан тақдимот қилади ва тақдимот натижалари қолган гурухлар томонидан очиқ овозда баҳоланди. Оҳирги хулосани ҳар бир гурух тақдимоти ва гурухларнинг баҳолашларидан сўнг, тайѐрланган тақдимотнинг афзаллик ва камчиликларини аниқ тушунтирган холда профессор Harry Evdorides томонидан баҳоланди (2-расм). 2-расм. Кичик гурухларнинг топшириқ бўйича тақдимот жараѐнлари Ушбу услубда дарсларни олиб бориш анча самарали ҳисобланади. Чунки талабалар ўтилган дарсларни нафақат ўзлари индивидуал, кичик гурухдагилардан, балки бошқа гурухлардан ҳам янада чуқурроқ ўрганади. Бундан ташқари ташриф мобайнида ўқув жараѐнларини ташкил этилиши, ва қурилиш муҳандислиги факультетининг гурунтлар механикаси ва қурилиш материаллари бўйича ўқув лабораториялари билан танишдик (4-расм).
4-расм. Гурунтлар механикаси ва қурилиш материаллари лабораторияси билан танишиш жараѐни. Ушбу лабораториялар ўқув жараѐни ва илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этиб, магистрантлар ва докторантларнинг илмий тадқиқот ишларининг экспериментал тадқиқотларини амалга ошириш учун хизмат қилади. Ўқув ташрифи натижалари бўйича қуйидаги хулосаларни келтиришимиз мумкин: ТАЙИ нинг Автомобиль йўллари ва аэродромлар мутахассислиги бўйича ўқитилаѐтган фанларни тубдан ўзгартиришга етарли даражада билим, кўникма ва материалларга эга бўлдик. Автомобиль йўллари бўйича фанларни ўқитишда нафақат мухандислик нуқтаи назаридан ѐндашиш зарур, балки иқтисодий самарадорликни ҳам эътиборга олиш мақсадга мувофиқдир. Талабаларни гурухларда ишлашини тўғри ташкил қилиш ва уларни эксприментал тадқиқотларга асосланган дарс жараѐнларини ташкил қилиш орқали юқори даражада билим беришни таъминлаш мумкин. Магистратура ўқув жараѐнларида ишлаб чиқариш муҳандисларининг иштироки этиши муҳим ахамият касб этади. Ўқув ташрифи натижасида эгалланган тажриба ва билимлар асосида магистратура мутахассислигида ўқитиладиган мавжуд фанларни такомиллаштириш ҳамда 3та янги Йўл активлари менежменти (Road Asset Management practice), Йўл тўшамаси мухандислиги Pavement Engineering хамда Харакат Хавфсизлиги Road Safety фанларини асосий фан сифатида ўқув жараѐнига тадбиқ қилиш режалаштирилган. Фойдаланилган адабиётлар 1. http://www.birmingham.ac.uk/index.aspx 2. https://canvas.bham.ac.uk/courses 3. http://www.highvec.net/nonact.php?activities